[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078] Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»


-§. Бошқа реализация ва харажатлар


Download 1.86 Mb.
bet20/63
Sana05.04.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1274390
TuriКодекс
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63
Bog'liq
3078 20.10.2018 бюджет счетлар режаси

2-§. Бошқа реализация ва харажатлар
310. Бюджет ташкилотларининг эскирган ва кераксиз моддий қимматликларини реализацияси ҳамда маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнида амалга ошириладиган давр харажатлари ва тақсимланадиган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар тегишли счётларда акс эттирилади.
311. 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётида бюджет ташкилотнинг эскирган ва кераксиз номолиявий активларининг реализацияси ҳисобга олинади. Ушбу активларни реализация қилиш ва реализация қилишдан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби қонун ҳужжатларига билан тартибга солинади. Бюджет ташкилотлари номолиявий активлар реализацияси жараёнида қуйидаги ўтказмаси берилади:
911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётини кредитлаган ҳамда 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётини дебетлаган ҳолда номолиявий активларнинг реализация қилинган суммалари ёзилади (ўзаро тузилган шартнома бўйича);
911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг кредитлаган ҳамда 230 000 «Номолиявий активлар амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларини дебетлаган ҳолда ҳисобланган амортизация суммалари ҳисобдан чиқарилади;
911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчёти дебетланган ҳамда 220 000 «Номолиявий активлар» субсчёти ёки бошқа турдаги активларни акс эттирувчи счётларнинг тегишли субсчётлари кредитланган ҳолда асосий воситалар ва бошқа активларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ҳисобдан чиқарилади;
911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчёти дебетланган ҳамда 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчёти кредитланган ҳолда реализация қилинган асосий воситалар ва бошқа активларнинг реализация суммасидан тегишли бюджетлар даромадларига ҳисобланган суммалар акс эттирилади;
911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчёти дебетланган ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётлари кредитланган ҳолда асосий воситалар ва бошқа активлар реализациясидан белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар ҳисобланади.
Аналитик ҳисоб реализация қилинган асосий воситалар ва бошқа активларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг қолдиғи тегишлиги бўйича 980 000 «Бюджет ташкилотларининг жамғариб борилувчи молиявий натижалари» счётининг тегишли субсчётларига ҳисобдан чиқарилади.
312. 912 000 «Бошқа харажатлар» счёти субсчётларга бўлинади.
Бир неча калькуляция объектлари мавжуд бўлганда, ёки ташкилотнинг фаолияти бир нечта манбалардан молиялаштирилганда, шунингдек амалга оширилган харажатларни қайси маҳсулотларга (ишларга, хизматларга) тегишли эканлигини аниқлаш мураккаб бўлган ҳолларда ушбу харажатлар 912 100 «Тақсимланмаган харажатлар» субсчётида ҳисобга олинади. Устама харажатлар, аниқ шароитларга қараб айрим буюмлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг тури ёки ишлаб чиқариш тармоқлари бўйича ишлаб чиқариш ишчиларининг, илмий ходимларнинг ва шу кабиларнинг иш ҳақларига мутаносиб равишда ёки сарфланган материаллар ёки бевосита харажатлар жамига қараб тақсимланади.
Бунда, устама харажатлар 912 100 «Тақсимланмаган харажатлар» субсчётнинг кредитига ва 180 000 «Товарларга (ишларга, хизматларга) харажатлар» субсчётнинг (ёки бошқа тегишли субсчётларнинг) дебетига ёзиб ҳисобдан ўчирилади (ҳар бир маҳсулот, иш ёки хизматлар турлари бўйича).
313. 912 200 «Давр харажатлари» субсчётида ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган сотиш харажатлари, ишлаб чиқаришни бошқариш харажатлари ва бошқа харажатлар ҳисобга олинади.
Сотиш харажатлари сифатида маҳсулотни сотиш бўйича харажатлар, яъни маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ, транспорт воситаларига ортиш ва бошқа харажатлар акс эттирилади. Ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича харажатлар ва бошқа харажатлар маъмурий харажатлар бўйича ҳисобга олинади.
Ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг таннархига киритилмайдиган давр харажатлари 912 200 «Давр харажатлари» субсчётининг дебети ва сарф-харажатларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитида акс эттирилади.
Ҳисобот даврининг охирида 912 200 «Давр харажатлари» субсчёти 984 000 «Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича молиявий натижа» счётининг тегишли субсчётига ёки 985 000 «Бошқа даромадлар бўйича молиявий натижа» субсчётларининг тегишлиси билан боғланган ҳолда ёпилади.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling