Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 273.58 Kb.
|
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)
2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100) 257. Корхонанинг ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 6110 “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар”; 6120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар”. 258. “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар” номли 6110 - счётда корхонанинг умумий балансига қўшиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг жорий мажбуриятлари (ички хўжалик ёки ички баланс ҳисоб-китоблари) ҳисобга олинади. 6110 “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар” счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича ажратилган бўлинмалар олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажат ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 259. “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар” номли 6120-счётда шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига жорий мажбуриятлар (баланслараро ҳисоб-китоблар ёки ички идоравий ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади. 6120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларга тўланадиган счётлар” счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий мажбуриятлар товар моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 6110 “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар” ва 6120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар” счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида юритилади. 260. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)нинг бошқа счетлар билан боғланиши
Download 273.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling