Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Download 273.58 Kb.
bet56/95
Sana08.09.2023
Hajmi273.58 Kb.
#1674525
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   95
Bog'liq
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда дисконт суммаси ҳисобга олинди

0600, 5800

6210, 5110-5530

2

Жорий облигациялар дисконти ҳисобдан чиқарилди

6210

9530

3

Кечиктирилган дисконтнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди

7210

6210

4

Облигациялар мукофот билан сотилганда, мукофот суммаси ҳисобга олинди

5110-5530

6220

5

Жорий облигациялар мукофотининг ҳисобдан чиқарилиши

6220

9530

6

Кечиктирилган мукофотларнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди

7220

6220

7

Келгусида жўнатиладиган ТМЗ, кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар учун пул маблағлари келиб тушди

5110-5530

6230

8

Кечиктирилган даромадларнинг тайёр маҳсулотлар, товарлар сотилганда, ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилиши билан даромадга қўшилиши

6230

9010, 9020, 9030

9

Ижара бўйича кечиктирилган даромад суммаси тегишли даврда даромадга қўшилди

6230

9350, 9550

10.

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисобот даврида бюджетга тўлаш учун ҳисобдан чиқарилди

7240

6240

11

Вақтинчалик фарқлар бўйича фойда солиғи бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар жорий қисмига ўтказилди

7250

6250



4-§. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)

269. Буюртмачиларга қисман тайёр ҳолдаги ТМҚни етказиб беришга ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек, акцияга обуначилардан олинган бўнаклар бўйича жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


6310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар”;
6320 “Акцияга обуначилардан олинган бўнаклар”;
6390 “Бошқа олинган бўнаклар”.

270. Корхона харидор ва буюртмачиларга маҳсулот ва товарларни етказиб бериш, шунингдек иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш учун улардан бўнак тўловини (олдиндан тўлашни) талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолатда бўнак ТМҚларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича шартноманинг бажарилиши, ҳамда харидор ва буюртмачилардан келгусидаги тўловларнинг келиб тушишига кафолат сифатида хизмат қилади.


Бундай бўнаклар пул маблағини олган корхона учун маҳсулот ва товарларни етказиб бериш ҳамда ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш амалга оширилишига қадар мажбурият бўлиб ҳисобланади. Олинган бўнакларга қуйидагилар мисол бўлади: корхона томонидан газ, сув, ёритиш ва бошқа маиший хизматлар, шунингдек ТМҚ ва бошқаларни етказиб бериш учун олдиндан олинган тўловлар.
Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр ҳолдаги маҳсулот (иш, хизмат) учун қабул қилинган тўловлар суммаси олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)нинг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Буюртмачиларга ишлар тугатиб топширилганда ва хизматлар кўрсатилганда шунингдек, харидорларга маҳсулот юклаб жўнатилганда, олинган бўнаклар харидор ва буюртмачиларнинг мажбуриятларини камайтиради ва олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)нинг дебети ва олинадиган счётлар (4000) кредитига олиб борилади.
Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган бўнаклар тури бўйича алоҳида юритилади.

271. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)нинг бошқа счетлар билан боғланиши




Download 273.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling