Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


-модда. Даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш


Download 399.28 Kb.
bet118/128
Sana04.09.2023
Hajmi399.28 Kb.
#1672664
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   128
Bog'liq
План счет-21 Миллий стандарт

18-модда. Даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш
Даромадлар ва харажатлар тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоботи Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (2-сонли БҲМС) «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар» (рўйхат рақами 483, 26.08.1998 й.).
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича даромадлар ва харажатлар бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ акс эттирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг VIII бўлими («Бюджет ҳисоби ва ҳисоботи».
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом.
19-модда. Хусусий капитални ҳисобга олиш
Хусусий капитал устав фондидан (устав капиталидан), қўшилган, захира капиталидан ва тақсимланмаган фойдадан таркиб топади.
Устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳиссаларнинг (пулда ифодаланган ҳолдаги) йиғиндисини акс эттиради. Устав фондига (устав капиталига) ҳиссалар шаклида киритиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар (иштирокчилар) ўртасидаги келишувга кўра баҳоланади, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши керак.
Қўшилган капитал акцияларни номинал қийматидан баланд нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини, шунингдек эквиваленти чет эл валютасида ифодаланган устав фондини (устав капиталини) шакллантириш жараёнида юзага келадиган курс фарқини акс эттиради.
Захира капитали узоқ муддатли активларни қайта баҳолашда ҳосил бўладиган инфляция захираларини, қонун ҳужжатларида ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда соф фойдадан ажратмаларни, шунингдек текинга олинган мол-мулкнинг қийматини акс эттиради.
Тақсимланмаган фойда фойданинг жамғарилаётганлигини ифодалайди ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав фондига (устав капиталига) қўшилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»нинг (рўйхат рақами 1181, 23.10.2002 й.) 2-иловаси тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (14-сонли БҲМС) «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» (рўйхат рақами 1335, 07.04.2004 й.).

Download 399.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling