Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


-модда. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш


Download 399.28 Kb.
bet121/128
Sana04.09.2023
Hajmi399.28 Kb.
#1672664
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   128
Bog'liq
План счет-21 Миллий стандарт

25-модда. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш
Молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:
давлат солиқ хизмати органларига;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1500, 29.07.2005 й.).
таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга;
давлат статистика органларига;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг иккинчи қисми, «Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2223, 02.05.2011 й.).
Молиявий ҳисобот электрон ҳужжат тарзида тақдим этилиши мумкин.
Молиявий ҳисобот йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади. Кичик корхоналар ва микрофирмалар бухгалтерия балансидан ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан иборат фақат йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этади.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ининг (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) 62–65-бандлари ва «Чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатлари тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 942, 03.07.2000 й.).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бухгалтерия ҳисобининг айрим субъектлари учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг бошқа муддатлари белгиланиши мумкин.

Download 399.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling