Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


-модда. Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш


Download 399.28 Kb.
bet123/128
Sana04.09.2023
Hajmi399.28 Kb.
#1672664
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   128
Bog'liq
План счет-21 Миллий стандарт

29-модда. Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари, молиявий ҳисобот ва бошқа ҳисоботлар, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида, бироқ ҳисобот йилидан кейин камида беш йил бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан сақланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Бухгалтерлик ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 1297, 14.01.2004 й.) 25–27-бандлари.
Бухгалтерия ҳужжатларини олиб қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 157–168-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган «Бухгалтерлик ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги низом»нинг (рўйхат рақами 1297, 14.01.2004 й.) 28-банди.
30-модда. Бухгалтерларнинг жамоат бирлашмалари
Бухгалтерлар умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 42–46-моддалари, 74-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунининг 2-боби («Жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва улар фаолиятининг тўхтатилиши») ва Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг III бўлими («Нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш тартиби»).
31-модда. Низоларни ҳал этиш
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
32-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 116-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1751-моддаси.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 142-модда)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ

Download 399.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling