Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
-§. Ҳужжат айланишини ташкил этиш тартиби
Download 399.28 Kb.
|
План счет-21 Миллий стандарт
4-§. Ҳужжат айланишини ташкил этиш тартиби
51. Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларнинг ҳаракати (уларни тузиш ёки бошқа корхоналардан олиш, ҳисобга қабул қилиш, ишлов бериш, архивга топшириш — ҳужжат айланиши) график билан тартибга солинади. 52. Корхона раҳбари ёки у томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар ҳужжат айланиши графигини тузиш бўйича ишни ташкил этадилар. Ҳужжат айланиши графиги корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади. 53. График корхонада оқилона ҳужжат айланишини таъминлаши зарур, яъни ҳар бир бошланғич ҳужжатнинг ҳаракати бўйича ижро этувчиларнинг мақбул сонини назарда тутиши, ҳужжатнинг бўлинмада энг кам муддатда бўлишини белгилаши лозим. Ҳужжат айланиши графиги корхонада барча ҳисоб ишининг яхшиланишига, бухгалтерия ҳисобининг назорат қилиш функциясининг кучайишига ёрдам бериши керак. 54. Ҳужжат айланиши графиги корхонанинг ҳар бир бўлинмаси, шунингдек барча ижро этувчилар томонидан уларнинг ўзаро боғлиқлигини ва ишларни бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда ҳужжатларни тузиш, текшириш ва уларга ишлов бериш бўйича бажариладиган ишларнинг схемаси ёки рўйхати кўринишида расмийлаштирилади. Мазкур Низомнинг 3-сонли иловасида ишлар рўйхати кўринишидаги намунавий ҳужжатлар айланиши графиги келтирилган. 55. Корхона ходимлари ўзларининг фаолият соҳасига тааллуқли бўлган ҳужжатларни ҳужжатлар айланиши графиги бўйича тузади ва тақдим этади. Бунинг учун хар бир ижрочига графикдан кўчирма берилади. Кўчирмада ижрочининг фаолият соҳасига тегишли ҳужжатлар, уларни тақдим этиш муддатлари ва ушбу ҳужжатлар тақдим этиладиган корхона бўлинмалари кўрсатилади. 56. Ҳужжатлар айланиши графигига риоя қилиш бўйича жавобгарлик, шунингдек ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тузиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш учун уларни ўз вақтида тақдим этиш, ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги бўйича жавобгарлик ушбу ҳужжатларни тузган ва имзолаган шахслар зиммасига юкланади. 57. Корхона бўйича ижрочиларнинг ҳужжат айланиши графигига риоя қилишини назорат қилиш корхона раҳбари ёки у томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан амалга оширилади. Бухгалтерлик ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА Download 399.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling