Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


-модда. Бухгалтерия ҳисоби стандартлари


Download 399.28 Kb.
bet114/128
Sana04.09.2023
Hajmi399.28 Kb.
#1672664
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   128
Bog'liq
План счет-21 Миллий стандарт

10-модда. Бухгалтерия ҳисоби стандартлари
Бухгалтерия ҳисоби стандартлари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир минимал талабларни белгилайди.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир махсус талабларни белгилайди.
Бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўллаши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 102-моддасининг бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 9-бандининг учинчи хатбошиси.
11-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари амалга оширади.
Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бошчилигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ва «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги қонунлари.
бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.
Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари:
ҳисоб сиёсати, ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини;
ички назорат тартибини;
бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва ишончли юритилишини;
ҳисоб ҳужжатларининг бут сақланишини;
молиявий ҳисоботнинг тайёрланишини;
солиқ ҳисоботининг ва бошқа молиявий ҳужжатларнинг тайёрланишини;
ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини;
ушбу Қонун 12-моддасининг талабларига риоя этилишини таъминлаши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 22.12.2010 й.).

Download 399.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling