Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Download 399.28 Kb.
|
План счет-21 Миллий стандарт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўжалик муомалалари таъсирида балансда рўй берадиган ўзгаришлар
- Биринчи муомала.
- Учинчи муомала.
- Бу ўзгаришлар балансда қуйидагича акс эттирилади
- «БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
- Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ Тошкент ш., 2016 йил 13 апрель, ЎРҚ-404-сон ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА
- 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
- 2-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
- 3-модда. Бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари
- 4-модда. Бухгалтерия ҳисоби
- 5-модда. Бухгалтерия ахбороти
- 6-модда. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари
Бош дафтар" журнали
200... йил __________ ойи учун
Хўжалик муомалалари таъсирида балансда рўй берадиган ўзгаришлар Хўжалик маблағлари ва унинг манбалари хўжалик жараёнида доимо ҳаракатда бўлади. Содир бўлаётган жараёнларнинг ҳар бирини ўз вақтида ҳисобга олиб бориш зарурдир. Чунки ҳар куни корхонада кўплаб хўжалик муомалалари амалга оширилади, буларнинг таъсирида хўжалик маблағларининг таркиби, жойланиши ва уларнинг ташкил топиш манбалари ўзгариши мумкин. Бу ўзгариш оқибат натижада бухгалтерия балансининг ўзгаришига сабаб бўлади, чунки баланснинг актив ва пассив томонида хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари акс эттирилади. Лекин баланснинг тенглиги сақланиб қолинади. Бу маблағлар ҳолатини баланс усули билан умумлаштиришнинг асосий мазмунини ташкил қилади. Хўжалик муомалалари натижасида балансда қуйидаги ўзгаришлар бўлиши мумкин: Актив томонда кўпайиш, актив томонда камайиш. Пассив томонда кўпайиш, пассив томонда камайиш. Актив томонда кўпайиш, пассив томонда кўпайиш. Актив томонда камайиш, пассив томонда камайиш. Балансда рўй берадиган ўзгаришлар актив ва пассив қисмларнинг тенглигини сақлайди. Чунки, ҳар бир хўжалик муомаласи икки ёқлама ёзув асосида — бир ҳисобварақнинг дебетида, иккинчи ҳисобварақнинг кредитида акс эттирилади. Хўжалик муомалалари натижасида баланс моддаларидаги маблағлар ва уларнинг манбаларининг ўзгаришини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Биринчи муомала. Корхона кассасидаги пул ҳисоб-китоб счётига ўтказилди — 500 сум. Иккинчи муомала. Тақсимланмаган фойда ҳисобидан резерв фондига ажратма қилинди — 200 сум. Учинчи муомала. Мол етказиб берувчилардан материаллар сотиб олинди, лекин пули тўланмаган — 3000 сум. Тўртинчи муомала. Ҳисоб-китоб счётидан аввал банкдан олинган узоқ муддатли кредит қайтарилди — 600 сум. Бу ўзгаришлар балансда қуйидагича акс эттирилади:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ «БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 3 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда маъқулланган 1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 142-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади). 2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. 3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. LexUZ шарҳи Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 14 апрелдаги 73 (6508)-сонида эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ Тошкент ш., 2016 йил 13 апрель, ЎРҚ-404-сон ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА (янги таҳрири) 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. Бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари Узлуксизлик, ишончлилик, кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги бухгалтерия ҳисобининг асосий принципларидир. 4-модда. Бухгалтерия ҳисоби Бухгалтерия ҳисоби барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузишдан иборатдир. Бухгалтерия ҳисоби хўжалик операциясини бухгалтерия ҳисобининг камида иккита счётида бир вақтда ва ўзаро боғлиқ ҳолда пулда баҳолаб акс эттириш йўли билан иккиёқлама ёзув усулида юритилади. 5-модда. Бухгалтерия ахбороти Бухгалтерия ахбороти бошланғич ҳисоб ҳужжатларига асосланган, бухгалтерия ҳисоби регистрларида, молиявий ҳисоботларда, тушунтиришларда ҳамда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда акс эттириладиган бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги қайта ишланган маълумотлардир. 6-модда. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шўъба корхоналари, ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектларидир. Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоб юритади ҳамда ҳисобот тақдим этади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 165, 151 ва 2017-68-сон қарори билан тасдиқланган «Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролар йиғини тўғрисида»ги намунавий низом 13-бандининг олтинчи хатбошиси ва Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг ўн бешинчи қисми. Download 399.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling