Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Оборот қайдномалари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари
Download 399.28 Kb.
|
План счет-21 Миллий стандарт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синтетик ҳисобварақлар бўйича оборот қайдномалари
- Материаллар” синтетик ҳисобварақларига очиладиган аналитик ҳисобварақлар бўйича оборот қайдномаси
- Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари деб
- Айланма қайднома
- Шахматли қайднома
- Карточкалар
- Бухгалтерия ҳисобининг шакли деб
- Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли
Оборот қайдномалари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари
Аналитик ҳисобварақлар бўйича оборот қайдномалари аналитик ҳисобварақлар маълумотлари асосида тузилади ва бу қайдномалар битта синтетик ҳисобварақлар бўйича очилган ҳамма аналитик ҳисобварақалар обороти ва қолдиғининг йиғиндиси саналади. Унинг ўзига хос хусусияти аналитик ҳисобварақлар бўйича оборот қайдномаларининг қолдиғи ва оборотлари умумий суммасининг худди шу аналитик ҳисобварақларни бирлаштирган синтетик ҳисобварақлар қолдиғи ва оборотига тенглигидир. Бу тенглик шуни билдирадики, синтетик ҳисобварақлар билан аналитик ҳисобварақлар ўртасида алоқа доимо сақланиб қолади, бу эса ўз навбатида, ёзувларни солиштириш имкониятини беради. Ушбу солиштириш вақтида чиқадиган суммалар бир-бирига тўғри келмаса, у ҳолда ёзувларда хатоликка йўл қўйилган бўлади. Хатолар тузатилади. Демак, оборот қайдномалари ҳисобварақлардаги ёзувнинг тўғри ёки нотўғрилигини текширишда муҳим аҳамиятга эга экан. Синтетик ҳисобварақлар бўйича оборот қайдномалари
Аналитик ҳисобварақлар бўйича оборот қайдномалари қуйидаги шаклда тузилади. “Материаллар” синтетик ҳисобварақларига очиладиган аналитик ҳисобварақлар бўйича оборот қайдномаси
Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари деб, бухгалтерия ҳисоби ёзувларини юритишга мўлжалланган турли шаклдаги жадвалларга айтилади. Улар ташқи кўриниши, ёзувларнинг турлари ва маълумот ҳажмига кўра туркумланади. Ташқи кўринишига кўра уч хил ҳисоб регистри мавжуд – дафтар, карточкалар ва варақлар. Бошланғич ва йиғма ҳужжатларда акс эттирилган хўжалик маблағлари, уларнинг ташкил топиш манбаларини иқтисодий мазмунига кўра гуруҳлаш ҳамда хўжалик муомалаларининг таркиби ва ҳаракатини ҳисобга олишда қўлланиладиган махсус шаклдаги жадваллар мавжуд. Бу жадваллар бухгалтерия ҳисобида ҳисобварақларнинг ўзаро алоқаси ва ҳисобварақлардаги ёзувларнинг иқтисодий мазмунини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Айланма қайднома
Шахматли қайднома
Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг энг кўп қўлланиладиган тури карточкалардир. Карточкалар корхонада амалга ошириладиган хўжалик муомалаларини рўйхатга олиш учун мўлжалланган бир хил шаклдаги қоғоз ёки картондан тайёрланган бир неча устунли жадваллардир. Улар бир хил бўлганлиги учун махсус белгиланган яшикларда сақланади. Карточкалар мажмуасига картотека дейилади. Карточкалар, одатда, бир йилга мўлжалланган бўлади. Улар картотекага ҳеч бир қийинчиликсиз жойлаштирилади, шунинг учун ҳам улардан бир йилда ҳар бир ҳисобварақда қанча талаб қилинишини олдиндан аниқлаш зарурияти йўқ Карточкадан фойдаланиш бухгалтерия ҳисоби техникасини такомиллаштириш, ҳисоб ходимлари ўртасида меҳнатни тўғри тақсимлаш учун кенг имкониятларни яратиб беради. Корхоналарда бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ва юритишнинг бир нечта усулларидан фойдаланилади. Бухгалтерия ҳисобининг шакли деб, бухгалтерия ҳисоби ёзувларини маълум техника воситасидан фойдаланиб ташкил қилишга айтилади. Бунда корхона ҳисоб ишларида содир бўлган ҳар бир хўжалик муомаласининг ўз вақтида, тўғри ва изчиллик билан ҳисоб регистрларининг аниқ бир тизимида жамланиши таъминланади. Амалиётда бухгалтерия ҳисобининг турли шакллари мавжуд. Ушбу шакллар қуйидаги асосий жиҳатларга кўра бир-биридан фарқ қилади: ҳисоб регистрларининг сони, вазифалари ва ташқи кўринишига кўра; синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари, хронологик ҳамда систематик регистрларнинг ўзаро алоқасига кўра; ҳисоб регистрларига ёзувларни ёзиш тартиби ва техникасига кўра. Ҳозирги вақтда амалиётда бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер, журнал-ордер, бош журнал ва ахборот технологияларга асосланган шакллари амал қилиб келмоқда. Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли давлат корхоналари ва кичик корхоналарда кенг қўлланилади. Мемориал-ордер шаклининг моҳияти шундан иборатки, хўжалик муомалаларини қайд этиш учун синтетик ва аналитик ҳисобнинг махсус жамғарув оборот қайдномаларидан, яъни асосий воситалар, ҳисобланган амортизация ажратмалари; ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси; ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот, шунингдек, улар бўйича тўланган қўшимча қиймат солиғини ҳисобга олиш қайдномаси; пул маблағларини ҳисобга олиш қайдномаси; маҳсулот сотилишини ҳисобга олиш қайдномаси; мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси; меҳнатга ҳақ тўланишини ҳисобга олиш қайдномаларидан фойдаланилади. Корхона бухгалтериясига келиб тушган бирламчи ҳужжатлар уларни тўлдириш учун асос бўлиб ҳисобланади. Оборот қайдномалари ва жамлама ҳисоб регистрлари асосида мемориал-ордерлар тузилади. Мемориал-ордерлар маълумотлари ҳар ойда "Бош дафтар" журналига ўтказилади. Сўнгра унга қараб оборот сальдо баланси чиқарилади ва кейин у баланс ҳисоботи шаклига ўтказилади. "Бош китоб"да барча ҳисобварақлар дебети бўйича бир ой учун оборотлар суммаси барча ҳисобварақлар кредити бўйича оборотлар суммасига, шунингдек "Суммаси" устуни якунига тенг бўлиши керак. Оборотлардан кейин бир ой учун кейинги сатрда келаётган ой бошида ҳар бир ҳисобварақнинг сальдоси чиқарилади ва у ҳисобот балансига киритилади. Мемориал-ордерларнинг тузилишига мисол келтирамиз: Download 399.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling