Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 399.28 Kb.
|
План счет-21 Миллий стандарт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- 2-§. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)
2-§. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100) 381. Сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”; 9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”; 9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи”; 9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш”; 9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар”. 382. Тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматлар сотилганда, сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматларнинг таннархи 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”, 9110 “Сотилган товарларнинг таннархи”, 9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи” счётларининг дебетида тайёр маҳсулотларни (2800), товарларни (2900) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 383. Ҳисобот даврининг охирида 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”, 9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”, 9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи” счётлари 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан ёпилади. 384. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)дан амалда фойдаланиш корхонада қўлланиладиган товар-моддий захираларнинг ҳисоб усулига, яъни, товар-моддий захираларнинг узлуксиз ёки даврий ҳисобига боғлиқ. 385. Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш усули қўлланилганда ҳар бир маҳсулот ёки товарнинг таннархи унинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаракатига қараб харажатларни ҳисобга олувчи счётларда тўпланади. 386. Товар-моддий захираларни даврий ҳисобга олиш усулидан фойдаланилганда ҳар бир маҳсулот (товар)нинг таннархи ҳисобот даври давомида вақтинчалик 9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш” счётида йиғилади, бироқ сотилган маҳсулотлар, товарларнинг ҳақиқий таннархини фақат ТМЗ инвентаризация қилингандан сўнг аниқлаш мумкин. 9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счёти - ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижасида ТМЗнинг мавжудлигини акс эттириш учун фойдаланиладиган вақтинчалик счёт. Кўрсатилган счётнинг дебети бўйича ТМЗнинг камайиши, кредити бўйича ТМЗнинг ўсиши ТМЗни ҳисобга олувчи счётлар (1000 - 2900) билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счётининг қолдиғи 9910 “Якуний молиявий натижа” счётига ўтказилиши орқали ёпилади. 387. Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг боғланиши:
Download 399.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling