Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


АТАМАЛАР 6. Бу стандартда фойдаланиладиган атамалар: 6.1. Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар


Download 29.22 Kb.
bet3/8
Sana14.04.2023
Hajmi29.22 Kb.
#1356954
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-СОН БҲМС

АТАМАЛАР

6. Бу стандартда фойдаланиладиган атамалар:


6.1. Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар - хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти давомида вужудга келадиган давр ичида мулк эгаларининг ўз сармояларига бадали билан боғлиқ бўлган кўпайишларни истисно этганда, ўз сармояси кўпайишига олиб келадиган тушумлар;
6.2. Жорий нархлардаги қиймат - актив сотилиши ёки мажбурият қопланиши мумкин бўлган қиймат.

7. Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад хўжалик юритувчи субъектнинг счётига ялпи тушумлардан ёки олиниши мумкин бўлган тушумлардан иборат. Учинчи шахслар номидан ундириб олинадиган, хўжалик юритувчи субъектга тушадиган ва ўз сармояси кўпайишига олиб келмайдиган билвосита солиқлар миқдори асосий хўжалик фаолияти даромадига киритилмайди. Воситачилик фаолиятида ялпи тушумлар асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад ҳисобланмайди. Бундай ҳолларда воситачилик ҳақи даромад ҳисобланади.


ДАРОМАДНИ ЎЛЧАШ

8. Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад жорий нархларда олинган ёки олиниши лозим бўлган тушум (тўлов) қиймати бўйича баҳоланади.


9. Кўпчилик ҳолларда бундан тушум пул маблағи ёки унинг эквивалентлари шаклида бўлади. Даромад миқдори - олинган ёки олиниши лозим бўлган пул маблағи ёки унинг эквивалентларидан иборат. Бироқ пул маблағи ёки эквивалентлари тушуми кечиктирилган бўлса, у ҳолда жорий нархдаги наф қиймати олинган ёки олиниши лозим бўлган қиймат пул маблағининг номинал миқдоридан кам бўлиши мумкин. Масалан, хўжалик юритувчи субъект харидорга фоизсиз кредит бериши ёки харидор томонидан сотилган товарга ҳақ сифатида берилган векселни бозор нархидан камроқ фоиз ставкаси бўйича акцептлаши мумкин. Битимлар натижасида молиявий операцияларни ўтказиш чоғида тўланган маблағнинг жорий нархдаги қиймати вақтинчалик фоиз ставкасини қўлланиб, бўлажак барча тушумларни дисконтлаш йўли билан аниқланади. Вақтинчалик фоиз ставкаси қуйидаги тушунчалардан бири билан аниқ белгиланади:


9.1. Кредит рейтинги бир хил бўлган эмитентнинг ўхшаш молиявий активлари бўйича устувор ставка;
9.2. Товарларни сотиш ёки хизмат кўрсатиш жорий нархига молиявий воситанинг номинал қийматини дисконтлайдиган фоиз ставкаси.
Жорий нархлардаги қиймат билан тўловнинг номинал қиймати ўртасидаги тафовут ушбу БҲМСнинг 20 ва 21-бандларига мувофиқ равишда фоизлар бўйича даромад деб эътироф этилади.

10. Агар товар қиймати тенг бўлган ёки ўхшаш товарга алмаштирилса, бундай алмаштириш даромад келтирмайдиган битим ҳисобланади. Бошқа товарлар ёки хизматларга алмаштириш тарзида товарлар сотилса ёки хизмат кўрсатилса, яъни мавоза қилинса, бу даромад келтирадиган битим ҳисобланади. Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад жорий нархларда олинган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар қиймати бўйича ҳисобга ўтказилган пул маблағи ёки пул эквивалентларга чоғиштириб ўлчанади. Агар жорий нархларда олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар қийматини аниқ ўлчаш мумкин бўлмаса, бундай ҳолларда асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад жўнатилган товарлар ёки хизматлар қиймати бўйича ҳисобга ўтказилган пул маблағи ёки пул эквивалентлари қийматига чогиштириб ҳисобланади.



Download 29.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling