Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


ТУЗИЛГАН БИТИМ ФАКТИНИ АНИҚЛАШ


Download 29.22 Kb.
bet4/8
Sana14.04.2023
Hajmi29.22 Kb.
#1356954
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-СОН БҲМС

ТУЗИЛГАН БИТИМ ФАКТИНИ АНИҚЛАШ

11. Ушбу стандартда алоҳида олганда ҳар бир битимга уни тан олиш мезонлари қўлланилади. Вазиятни аниқлаш чоғида бир битимнинг алоҳида элементларига тан олишнинг мезонларини қўлланиш зарур. Масалан, маҳсулотни сотиш нархи сотишдан сўнгги хизмат кўрсатиш учун муайян қийматни ўз ичига оладиган бўлса, бу қиймат шу муддатдан ажратилиб хизмат кўрсатилган давр давомида асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад деб эътироф этилади. Аксинча, битимлар бир бутун битимнинг туркумлари деб қаралганда натижалари ҳақиқий бўлиши билан боғлиқ бўлган икки ёки ундан ортиқ битимларга эътироф этиш мезонлари қўлланилади.


ТОВАРЛАРНИ СОТИШ

12. Қуйидаги шартлар бажарилганда товарларни сотишдан тушган даромад тан олинади:


12.1. Хўжалик юритувчи субъект товарларга эгалик қилишнинг хатарлари ва афзалликларининг анча қисмини харидорга топширганда;
12.2. Хўжалик юритувчи субъект одатда мулкка эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган даражадаги раҳбарлик давомийлигини ҳам, сотилган товарларни назорат қилиш самарадорлигини ҳам сақлаб қолмаганда;
12.3. Даромад миқдори ишончли даражада баҳоланганда;
12.4. Хўжалик юритувчи субъект битим билан боғлиқ иқтисодий наф олиши эҳтимоли мавжуд бўлганда;
12.5. Битим билан боғлиқ қилинган ёки кутилаётган харажатлар ишончли даражада аниқланадиган бўлганда.

13. Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромад операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган тақдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган миқдорни ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган миқдор ёки олиш мумкин бўлмаган миқдордаги пул дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.


ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ (ИШЛАРНИ БАЖАРИШ)

14. Хизмат кўрсатишни (ишларни бажаришни) ўз ичига оладиган битим натижаси аниқ белгиланадиган бўлса, шу битим билан боғлиқ даромад йиллик молиявий ҳисобот тузиш вақтида битимнинг бажарилиши босқичига қараб тан олинади. Битим натижаси эса қуйидаги шартларни бажариш бўйича аниқ белгиланиши мумкин:


14.1. Даромад миқдори аниқ баҳоланиши мумкин;
14.2. Хўжалик юритувчи субъектга битим билан боғлиқ даромадларнинг тушиши эҳтимоли мавжуд;
14.3. Бухгалтерия баланси ҳисобот давригача битимнинг тугалланиши босқичи юксак ишончлилик даражаси билан баҳоланади;
14.4. Битимни бажариш чоғида қилинган харажатлар ва битимни ниҳоясига етказишга доир харажатлар юксак ишончлилик даражаси билан баҳоланиши мумкин.

15. Битимнинг ниҳоясига етиши босқичига қараб даромадларнинг эътироф этилиши кўпинча битим неча фоиз бажарилиши нуқтаи назаридан қараб чиқилади. Бу усулга мувофиқ хизматлар кўрсатилган ҳисобот давридаги даромадлар эътироф этилади. Шу асосда даромадларнинг эътироф этилиши бажарилган ишлар ҳажми ва ҳисобот даври давомида фаолият натижалари хусусида фойдали ахборот олишни таъминлайди.


16. Хизмат кўрсатишдан (ишларни бажаришдан) келадиган даромад шу операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий самара хўжалик юритувчи субъект ҳисобига келиши эҳтимоли мавжуд бўлгандагина тан олинади. Даромадга киритилган ва олинган миқдор хусусида ноаниқлик пайдо бўлган тақдирда қайтариб берилмаган миқдор ёки олиш мумкин бўлмай қолган миқдордаги даромад дастлаб эътироф этилган даромад миқдорини ўзгартириш сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.


17. Хўжалик юритувчи субъект қуйидаги бандлар бўйича битимда иштирок этувчи бошқа шахслар билан келишувга эришгандан сўнг ишончли тарзда баҳолаши мумкин бўлади:


17.1. Томонларнинг хизмат кўрсатиши ва қабул қилиши хусусида даъво қилиш кучига эга бўлган ҳуқуқлари;
17.2. Алмаштириш кўзда тутилаётган тўловлар;
17.3. Ҳисоб-китоб қилиш усули ва шартлари.
Хўжалик юритувчи субъект учун молиявий режалаштириш ва ҳисоботнинг самарали ички тизими бўлиши зарур. Хўжалик юритувчи субъект хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) борасида даромад баҳоларини қайта кўриб чиқади ва зарур бўлса, унга тузатиш киритади.

18. Битимнинг ниҳоясига етиш босқичи турли усуллар билан аниқланиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект кўрсатилган хизматни ғоят аниқ ўлчайдиган усулдан фойдаланади. Битим табиатига кўра қуйидаги усуллар мавжуд:


18.1. Бажарилган ишларни таҳлил қилиш усули;
18.2. Хизмат кўрсатишнинг муайян вақтига келганда битим бўйича хизматнинг тўла ҳажмига нисбатан фоизини аниқлаш усули;
18.3. Битим бўйича баҳоланган умумий харажатларга нисбатан шу санагача қилинган харажатларнинг фоизини аниқлаш усули. Шу санагача қилинган харажатларга мазкур санагача бажарилган ишларни акс эттирадиган харажатлар киради. Битим бўйича баҳоланган умумий харажатларга эса бажарилган ёки бажарилиши лозим бўлган хизматларни акс эттирувчи харажатлар киритилади.
Оралиқ тўловлари ҳамда харидорлардан олинган бўнаклар қиймати бўйича даромадлар тан олинмайди.

19. Агар хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича битимнинг натижаларини тўла ишонч билан баҳолаш мумкин бўлмаса, қопланадиган ва қилинган харажатлар миқдори бўйича даромадлар тан олинади. Агар битим натижаларини тўла ишонч билан баҳолаш имкони бўлмаса ва қилинган харажатларнинг қопланмаслиги эҳтимоли бўлса, даромадлар тан олинмайди.



Download 29.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling