Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


ФОИЗЛАР, РОЯЛТИЛАР ВА ДИВИДЕНДЛАР


Download 29.22 Kb.
bet5/8
Sana14.04.2023
Hajmi29.22 Kb.
#1356954
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-СОН БҲМС

ФОИЗЛАР, РОЯЛТИЛАР ВА ДИВИДЕНДЛАР
(БОШҚА ДАРОМАДЛАР)

20. Активларни фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар келтирувчи ўзга хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланишга бериш натижасида олинган даромадлар қуйидаги ҳолларда ушбу БҲМСнинг 21-параграфида кўрсатилган асосда тан олиниши лозим:


20.1. Хўжалик юритувчи субъект битим билан боғлиқ иқтисодий наф олиш эҳтимоли мавжуд бўлганда;
20.2. Даромад миқдорини ўта аниқлик билан баҳолаш мумкин бўлганда;

21. Даромад қуйидаги асосда тан олинади:


21.1. Активдан олинадиган ҳақиқий даромадни ҳисобга оладиган вақтинчалик нисбат асосида фоиз эътироф этилади;
21.2. Битим шартларига мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқариш асосида роялти тан олинади;
21.3. Акциядорларнинг ҳақ олиш ҳуқуқи белгиланган чоғида дивидендлар тан олинади.

22. Хўжалик юритувчи субъектнинг операциялар билан боғлиқ иқтисодий наф олиш эҳтимоли мавжуд бўлган тақдирдагина даромадлар тан олинади. Бироқ даромадга киритилган ва олинган пул миқдори хусусида ноаниқлик пайдо бўлган тақдирда ундирилмаган миқдордаги пул ёки олиш эҳтимоли бўлмаган пул миқдори дастлаб тан олинган даромад миқдорини ўзгартириш сифатидагина эмас, балки харажат сифатида тан олиниши керак.


ОЧИБ КЎРСАТИШ

23. Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тақдим этиш чоғида қуйидагиларни очиб кўрсатади:


23.1. Даромадни тан олиш учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати, шу жумладан хизмат кўрсатишни ўз ичига олган битимларнинг ниҳоясига етиши босқичларини белгилаш учун қабул қилинган усуллар;
23.2. Даромаднинг ҳисобот даври давомида акс эттирилган ҳар бир муҳим тоифаси миқдори, шу жумладан қуйидагилардан олинган даромадлар:
23.2.1. Товарларни сотишдан;
23.2.2. Хизмат кўрсатишдан;
23.2.3. Фоизлардан;
23.2.4. Роялтидан;
23.2.5. Дивидендлардан;
23.3. Даромадларнинг ҳар бир муҳим тоифасига киритилган товарлар ёки хизматларни айирбош қилишдан олинган даромад миқдори.
2-сонли БҲМСга мувофиқ

Download 29.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling