Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


-§. Молиявий фаолият даромадларини


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/129
Sana10.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1184234
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   129
Bog'liq
БХМС №21 (2)

6-§. Молиявий фаолият даромадларини 
ҳисобга олувчи счётлар (9500) 


410. 
Молиявий 
фаолият 
даромадлари 
тўғрисидаги 
ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга 
оширилади: 
9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар”; 
9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар”; 
9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар”; 
9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар”; 
9550 “Узоқ муддатли ижарадан даромадлар”; 
9560 “Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар”; 
9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари”. 
411. Роялти кўринишида олинган даромадлар 9510 “Роялти 
кўринишидаги 
даромадлар” 
счётининг 
кредитида 
4850 
“Олинадиган роялти” ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи 
счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
412. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида 
бошқа корхоналар фаолиятида улуш билан иштирок этишдан 
олинган даромадлар, корхонага тегишли бўлган акциялар бўйича 
дивидендлар ва облигация ва бошқа қимматли қоғозлардан 
даромадлар 9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар” 
счётининг кредитида 4840 “Олинадиган дивидендлар” счёти билан 
боғланган ҳолда акс эттирилади. 
413. Узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар 
кўринишидаги даромадлар 9530 “Фоизлар кўринишидаги 
даромадлар” счётининг кредитида 4830 “Олинадиган фоизлар” 
счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
414. 9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар” 
счётида баланснинг валюта моддалари бўйича ижобий курс 
фарқларидан олинган даромадлар акс эттирилади. Чет эл 
валютасидаги операциялар бўйича ижобий курс фарқи, шу 
жумладан бухгалтерия балансини тузиш санасига қарзларни қайта 
баҳолаш фарқлари 9540 “Валюталар курслари фарқидан 
даромадлар” счётига ўтказилади. 


415. Мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган 
даромадлар 9550 “Узоқ муддатли ижарадан даромадлар” счётининг 
кредитида 
4830 
“Олинадиган 
фоизлар”, 
6230 
“Бошқа 
кечиктирилган даромадлар”, пул маблағларини ҳисобга олувчи 
счётлар ва бошқа тегишли счётлар билан боғланган ҳолда акс 
эттирилади. 
416. Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар 
9560 “Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар” 
счётининг кредитида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга 
олувчи счётлар ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга 
олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
417. 9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари” 
счётида молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари акс 
эттирилади. 
418. Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи 
счётлар (9500)нинг боғланиши 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling