олинган барча турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати
тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Ушбу счётдан пудратчи корхоналар фойдаланади.
Ускуналар 005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар”
счётида буюртмачи томонидан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган
баҳода ҳисобга олинади.
005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар” счёти бўйича
аналитик ҳисоб алоҳида объектлар ёки агрегатлар бўйича
юритилади.
6-§. Қатъий ҳисобот варақлари (006)
441. 006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счёти сақланаётган ва
ҳисобдорлик асосида бериладиган катъий ҳисобот варақлари -
патта дафтарчалари, гувоҳнома бланкалари,
дипломлар, турли
абономентлар,
талонлар,
товарларни
кузатиб
борувчи
ҳужжатларнинг варақлари ва шу
кабиларнинг мавжудлиги ва
ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун
мўлжалланган.
Қатъий ҳисобот варақларига киритиладиган ҳужжатлар
рўйхати, уларни сақлаш ва фойдланиш тартиби корхона томонидан
ўрнатилади.
Қатъий ҳисобот варақлари 006 “Қатъий ҳисобот варақлари”
счётида шартли баҳоларда ҳисобга олинади.
006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счёти бўйича
аналитик
ҳисоб қатъий ҳисобот варақларининг ҳар бир тури ва уларни
сақлаш жойлари бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: