Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


-§. Мажбуриятлар ва тўловларни


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/129
Sana10.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1184234
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   129
Bog'liq
БХМС №21 (2)

9-§. Мажбуриятлар ва тўловларни 
таъминлаш - берилган (009) 


444. 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - 
берилган” счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини 
таъминлаш бўйича берилган кафолатларнинг мавжудлиги ва 
ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун 
мўлжалланган. 
Агар, кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда 
бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартларидан келиб 
чиқиб аниқланади. 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - 
берилган” счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг 
қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади. 
009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” 
счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган таъминот бўйича 
юритилади. 
10-§. Узоқ муддатли ижара шартномаси 
бўйича берилган асосий воситалар (010) 
445. 010 “Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилган 
асосий воситалар” счёти узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича 
ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати 
тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
010 “Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилган 
асосий воситалар” счётидан узоқ муддатли ижара шартномаси 
бўйича берилган асосий воситалар ижара муддатининг тугашида 
эгасига қайтарилганда ёки бошқа сабабларга кўра қайтариб 
олинган ёки шартнома муддати тугагандан кейин ижарачи сотиб 
олган вақтдан бошлаб ҳисобдан чиқарилади. 
010 “Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилган 
асосий воситалар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир узоқ 
муддатли ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар 
бўйича 
алоҳида 
асосий 
воситаларнинг 
ҳисоб 
инвентар 
карточкалари бўйича юритилади. 
11-§. Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011) 


446. 011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счёти 
ссуда шартномаси бўйича олинган мулкларнинг мавжудлиги ва 
ҳаракати 
тўғрисидаги 
ахборотни 
умумлаштириш 
учун 
мўлжалланган. 
011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счётидан 
ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар шартнома муддати 
тугаши билан эгасига қайтарилганда ҳисобдан чиқарилади. 
011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счёти бўйича 
аналитик ҳисоб ссуда шартномаси бўйича олинган мулкнинг ҳар 
бир объекти бўйича юритилади. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling