Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


III-БЎЛИМ. КЕЛГУСИ ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ВА


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/129
Sana10.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1184234
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   129
Bog'liq
БХМС №21 (2)

III-БЎЛИМ. КЕЛГУСИ ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ВА 
КЕЧИКТИРИЛГАН ХАРАЖАТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ 
1-§. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар 
(3100) 
2-§. Кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар 
(3200) 
1-§. Келгуси давр харажатларини 
ҳисобга олувчи счётлар (3100) 
155. Ушбу ҳисобот даврида амалга оширилган, аммо жорий 
қисми бўйича келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли бўлган 
харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги 
счётларда амалга оширилади: 
3110 "Олдиндан тўланган ижара ҳақи"; 
3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи"; 
3190 "Бошқа келгуси давр харажатлари". (ЎзР АВ 12.11.2003 
й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи 
тахриридаги банд) 
156. Бу счётларда қуйидагилар билан боғлиқ бўлган 
харажатлар акс эттирилиши мумкин: 
а) матбуотнинг даврий нашрларига йиллик обунанинг жами 
суммасини олдиндан тўлаш; 
б) мулкнинг йиллик суғуртасини тўлаш; 


в) келгуси даврлар учун ижара тўлов бадаллари ва келгусида 
таннархга киритилиши мумкин бўлган бошқа харажатлар. 
157. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар 
(3100)да ҳисобга олинган харажатлар, харажатларни ҳисобга 
олувчи счётларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Келгуси давр 
харажатларини жорий харажатларга ҳисобдан чиқариш ўрнатилган 
муддат давомида ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ёки 
миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилади. 
158. 3110 "Олдиндан тўланган ижара ҳақи" счётида ушбу 
ҳисобот даврида тўланган, аммо келгуси ҳисобот даврига тегишли 
ижара ҳақи ҳисобга олинади, масалан, корхона йил бошида бир 
йил учун олдиндан ижара ҳақини тўлади. 
159. 3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи" счётида ушбу 
ҳисобот даврида олдиндан ҳақи тўланган, аммо келгуси ҳисобот 
даврларига тааллуқли бўлган хизматлар ҳисобга олинади. Ушбу 
счётда обуна бўйича харажатлар ва бошқаларни акс эттириш 
мумкин. 
160. 3190 "Бошқа келгуси давр харажатлари" счётида 3110 
"Олдиндан тўланган ижара ҳақи" ва 3120 "Олдиндан тўланган 
хизмат ҳақи" счётларида ҳисобга олинмаган бошқа олдиндан 
тўланган харажатлар ҳисобга олинади. 
Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100) 
бўйича аналитик ҳисоб счётлар, харажат моддалари ва объектлари 
(йўналишлари) бўйича юритилади. (ЎзР АВ 12.11.2003 й. 1181-1-
сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд) 
161. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар 
(3100)нинг боғланиши 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling