Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/129
Sana10.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1184234
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   129
Bog'liq
БХМС №21 (2)

5-§. Пул эквивалентларини 
ҳисобга олувчи счётлар (5600) 
234. Корхона кассасидаги пул эквивалентларининг (почта 
маркалари ва бошқалар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги 
ахборотларни умумлаштириш 5610 “Пул эквивалентлари (турлари 
бўйича)” счётида амалга оширилади. 
5610 “Пул эквивалентлари (турлари бўйича)” счётида 
маркалар, патталар ва бошқа пул эквивалентлари номинал қиймати 
бўйича ҳисобга олинади. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи 


счётнинг дебетида пул эквивалентларини сотиб олиш пул 
маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, 
кредитида эса пул эквивалентларининг сарфланиши харажатларни 
ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600) бўйича 
аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади. 
235. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар 
(5600)нинг боғланиши 
Т/р
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Счётларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1
Пул эквивалентларининг накд пулга харид 
қилиниши
5610
5010, 5020
2
Пул эквивалентларини ҳисоб-китоб счётидан пул 
маблағларини ўтказиш орқали харид қилиниши
5610
5110
3
Ҳисобдор 
шахслар 
орқали 
пул 
эквивалентларининг харид қилиниши
5610
4220-4290 6970
4
Турли шахслардан пул эквивалентларининг 
харид қилиниши
5610
6990
6-§. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини 
ҳисобга олувчи счётлар (5700) 
236. Йўлдаги пул маблағлари (накд пулга ва пул ўтказиш 
орқали маҳсулот сотишдан олинган даромад) тўғрисидаги 
ахборотларни умумлаштириш 5710 “Йўлдаги пул маблағ 
(ўтказма)лари” счётида амалга оширилади. 
237. 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счётида 
сақлаш жойидан чиқиб кетган, аммо мўлжалланган жойига етиб 
бормаган пул маблағлари (инкассаторга берилган сотишдан 
олинган тушумлар, пул ўтказмалари) ҳисобга олинади.
Ушбу счёт транзит счёт ҳисобланади ва пул маблағларининг 
ҳаракати устидан узлуксиз назоратни ўрнатиш учун боғловчи 
вазифасини бажаради. 
5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счётининг дебетида 
пулни инкассаторларга топшириш кассадаги пул маблағларини 


ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
Пул маблағлари кирим қилингандан кейин 5710 “Йўлдаги пул 
маблағ (ўтказма)лари” счёти кредитланиб, пул маблағларини 
ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
(5710) йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларининг аналитик 
ҳисоби уларнинг турлари бўйича юритилади. 
238. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи 
счётлар (5700)нинг боғланиши 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling