Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/129
Sana10.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1184234
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   129
Bog'liq
БХМС №21 (2)

Т/р
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Счётларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1
Кассадаги нақд пулларни банкдаги ҳисоб-китоб 
счётига ўтказиш учун инкассаторга топширилди
5710
5010, 5020
2
Харидорларнинг 
қарзлари 
келиб 
тушган 
пул 
ўтказмалари бўйича қопланди
5710
4010
3
Банкка ҳали келиб тушмаган пул маблағларини 
ўтказиш орқали бўнак олиш
5710
6300, 7310
4
Турли дебиторлардан пул ўтказмаларини олиш
5710
4890
5
Ажратилган бўлинмалардан пул ўтказмаларини олиш
5710
4110
6
Йўлдаги пул маблағлари кассага келиб тушди
5010-5020
5710
7
Йўлдаги пул маблағлари банкдаги ҳисоб-китоб 
счётига келиб тушди
5110
5710
7-§. Қисқа муддатли инвестицияларни 
ҳисобга олувчи счётлар (5800) 
239. Корхонанинг бошқа корхоналар қимматли қоғозларига 
қилинган қисқа муддатли (бир йил муддатдан кўп бўлмаган) 
инвестициялари (қўйилмалар) давлат қарзларининг фоизли 
облигациялари, бошқа корхоналарга берилган қарзлар ва 
бошқаларнинг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни 
умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 
5810 “Қимматли қоғозлар”; 
5820 “Берилган қисқа муддатли қарзлар”; 
5890 “Бошқа жорий инвестициялар”. 


240. 5810 “Қимматли қоғозлар” счётида акцияларга, давлат 
қарзларининг фоизли облигацияларига ва бошқа қимматли 
қоғозларига қўйилган қисқа муддатли инвестицияларнинг 
мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. 
Облигация ва бошқа қимматли қоғозлар 5810 “Қимматли 
қоғозлар” счётига сотиб олиш қийматида кирим қилинади. 
Корхонада 
акция, 
облигация 
ва 
бошқа 
қимматли 
қоғозларнинг сотиб олиниши 5810 “Қимматли қоғозлар” счётининг 
дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ва агар 
қимматли қоғозлар учун тўлов моддий ёки бошқа қийматликлар 
(пул маблағларидан ташқари) орқали амалга оширилса, моддий ва 
бошқа қийматликларнинг сотилишини ҳисобга олувчи счётларнинг 
кредитида ҳисобга олинади. 
Агар сотиб олинган облигация ва бошқа қимматли 
қоғозларнинг сотиб олиш баҳоси уларнинг номинал қийматидан 
фарқ қилса, у ҳолда сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасидаги 
фарқни шундай ҳисобдан чиқариш ёки қўшимча ҳисобланиши 
керакки, 5810 “Қимматли қоғозлар” счётида ҳисобга олинган 
қимматли қоғозларнинг баҳоси уларни қоплаш даврида номинал 
қийматига мувофиқ бўлиши лозим. Сотиб олиш ва номинал 
қиймати ўртасидаги фарқ қопланадиган вақтгача бўлган даврда 
5810 “Қимматли қоғозлар” счётининг дебети (қўшимча 
ҳисоблаш)да ёки кредити (ҳисобдан чиқариш) да, 9590 “Молиявий 
фаолиятнинг бошқа даромадлари” ёки 9690 “Молиявий фаолият 
бўйича бошқа харажатлар” счётлари билан боғланган ҳолда акс 
эттирилади. 
5810 “Қимматли қоғозлар” счётида ҳисобга олинган 
облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг қопланиши пул 
маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 5810 
“Қимматли қоғозлар” счётининг кредитида акс эттирилади. 
241. 5820 “Берилган қисқа муддатли қарзлар” счётида 
корхонанинг бошқа корхоналарга қисқа муддатга берган пулли ва 
бошқа қарзларининг ҳаракати ҳисобга олинади. 
Берилган қарзлар 5820 “Берилган қисқа муддатли қарзлар” 
счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 
билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Қарзларнинг қайтарилиши 


пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 5820 
“Берилган қисқа муддатли қарзлар” счётининг кредитида акс 
эттирилади. 
242. 
5890 
“Бошқа 
жорий 
инвестициялар” 
счётида 
корхоналарнинг банк ва бошқа омонатларга сўмда ва чет эл 
валютасидаги қўйилмаларининг ҳаракати ҳисобга олинади. 
Омонатларга пул маблағларининг ўтказилиши корхоналарда 
5890 “Бошқа жорий инвестициялар” счётининг дебетида пул 
маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс 
эттирилади. Ҳисобда банк томонидан омонатлар суммаси 
қайтарилганда корхонада тескари ёзув амалга оширилади. 
Киска муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар 
(5800) бўйича аналитик ҳисоб қисқа муддатли инвестицияларнинг 
турлари ва ушбу қўйилмалар амалга оширилган объектлар 
(қимматли 
қоғозларни 
сотувчи-корхоналар, 
омонатлар 
ва 
ҳоказолар) бўйича юритилади. 
243. Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи 
счётлар (5800)нинг боғланиши 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling