Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
БХМС №21 (2)
10-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни
ҳисобга олувчи счётлар (2700) 133. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётида амалга оширилади. Корхонанинг хизмат кўрсатувчи хўжаликлари сифатида корхонанинг мақсади бўлган фаолияти маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва хўжаликлар тушунилади. Жумладан, ушбу счётда корхонанинг балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой коммунал хўжалиги объектлари, спорт ва маданият, тикувчилик ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш устахоналари, ошхона ва буфетлар, илмий- тадқиқот ва конструкторликка оид ажратилган бўлинмаларни сақлаш харажатлари акс эттирилади. 134. 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг дебетида хизмат кўрсатувчи хўжаликларда маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Харажатлар 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётнинг дебетига товар-моддий захиралари, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади. 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг кредитида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Ушбу суммалар 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг кредити бўйича товар моддий захиралари ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади. 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир хизмат кўрсатувчи хўжалик ва харажат элементлари, моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади. 135. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700)нинг боғланиши Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling