Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


-§. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/129
Sana10.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1184234
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   129
Bog'liq
БХМС №21 (2)

9-§. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни 
ҳисобга олувчи счётлар (2600) 
131. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот ҳисобига 
йўқотишлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2610 
"Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётида амалга 
оширилади. 
2610 "Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётининг 
дебетида аниқланган яроқсиз маҳсулотлар бўйича харажатлар 
шунингдек, кафолатли таъмирлаш харажатлари йиғилади. 
2600 "Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётининг 
кредитида яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларнинг 
камайишига олиб бориладиган суммалар (яроқсиз маҳсулотнинг 
фойдаланиш мумкин бўлган баҳоси бўйича қиймати, яроқсиз 
маҳсулотнинг айбдорларидан ушланадиган суммалар, мол етказиб 
берувчилар томонидан етказиб берилган сифатсиз материаллар ва 
ярим тайёр маҳсулотлардан фойдаланиш натижасида юзага келган 
яроқсиз маҳсулот ва бошқалар учун ундириладиган суммалар) 
шунингдек, яроқсиз маҳсулотлардан кўрилган йўқотиш сифатида 
ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилган суммалар акс 
эттирилади. 
Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи 
счётлар бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг алоҳида цехлари, 
маҳсулот турлари, харажат моддалари ва яроқсиз маҳсулотларнинг 
вужудга келиш сабаблари бўйича юритилади. 
132. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга 
олувчи счётлар (2600)нинг боғланиши 
Т/р
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Счётларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1
Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича материаллар 
сарфланди
2610
1010-1090
2
Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришда аниқланган 
тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотдан кўрилган 
йўқотишларнинг ҳисобдан чиқарилиши
2610
2010, 2310
3
Ўзида ишлаб чиқарилган яроқсиз ярим тайёр 
маҳсулотлар аниқланди ва ҳисобдан чиқарилди
2610
2110


4
Умумишлабчиқариш харажатларининг улуши яроқсиз 
маҳсулотлар таннархига киритилди
2610
2510
5
Харидорга яроқсиз маҳсулот ўрнига юборилган 
маҳсулот таннархи
2610
2810
6
Яроқсиз маҳсулотларни тузатишда ва кафолатланган 
таъмирлаш бўйича мол етказиб берувчилардан 
олинган хизматлар
2610
6010
7
Яроқсиз маҳсулотлар билан боғлиқ харажатлар 
бўйича мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар
2610
6520
8
Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича меҳнат ҳақи 
суммаси ҳисобланди
2610
6710
9
Яроқсиз маҳсулотларнинг қайтарилиши ва бошқалар 
билан боғлиқ суммаларнинг ҳисобдор шахслар 
ҳисобидан чиқарилиши
2610
4220-4290 
6970
10
Истемолчилар 
томонидан 
олинган 
яроқсиз 
маҳсулотларни тузатиш бўйича қилинган харажатлари 
учун уларга бўлган қарз
2610
6990
11
Яроқсиз маҳсулотни тузатишдан қолган ва якуний 
яроқсиз маҳсулотларни ҳисобдан чиқаришдан олинган 
моддий қийматликларнинг (фойдаланиш мумкин 
бўлган баҳосида) кирим қилиниши
1010-1090
2610
12
Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар асосий ва 
ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг маҳсулотлари, иш ва 
хизматлари таннархига киритилди
2010, 2310
2610
13
Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар моддий 
зарар етказган айбдор ишчилар ҳисобига ҳисобдан 
чиқарилди
4730
2610
14
Компенсация қилинмайдиган ўтган йилларнинг 
яроқсиз 
маҳсулотларидан 
йўқотишлар 
зарарга 
ҳисобдан чиқарилди
9430
2610

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling