Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
12-БОБ: ЖИНОЯТДА ИШТИРОКЧИЛИК
1. Иштирокчилик тушунчаси Суд-тергов ҳаракатларини ўрганиш шуни кўрсатадики, аксарият жиноятлар бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилади. Шу ўринда, ижтимоий хавфи юқори бўлган жиноятлар кўп холларда бир неча кишиларнинг бирлашиши орқали содир этилишини алоҳида таькидлаб ўтиш лозим. Шубҳасиз, бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқоридир, чунки бир киши томонидан содир этилган қилмишлардан кўра бир гуруҳ шахслар томонидан амалга оширилган жиноят туфайли ижтимоий муносабатларга кўпроқ зарар етказилади. Жиноятчилар гуруҳ бўлиб ҳаракат килишганда анча ишонч билан кўпол ва бемалол ҳаракат қилишади. Бундай ҳолат уларнинг ҳаёт тарзига айланиб қолиши мумкин. Жиноятнинг уюшган гуруҳ ёки жиноий гуруҳ томонидан амалга оширилиши енгил кечади, из қолдирмаслик ва гувоҳларни йўқотиш осонлашади. Гуруҳ бўлиб жиноят содир қилинганида гуруҳ раҳбарларини фош этиш қийинлашади ва уларнинг яшириниши осон кечади. Бу жиҳатлардан олганда, иштирокчиликда содир этилган жиноятларнинг махсус ўрганилиши уюшган жиноятчиликка қарши курашда муайян ютуқларга эришишга ёрдам беради. Турли жиноятларда уюшган жиноятчилик даражаси бир хил бўлмай, уларнинг махсус ўрганилиши талаб этилади. Гуруҳ бўлиб жиноятларнинг содир этилган хавфлилик даражасига бир неча шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган жиноятларга нисбатан анча юқоридир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 27-моддасига кўра: NOTA BENE! Икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши иштирокчилик деб топилади. Иштирокчиликда содир этилган жиноятларнинг бир қатор ўзига хос хусусиятлари мавжуд. У ёки бу жиноятни квалификация қилишда нафақат қилмишнинг иштирокчиликда содир этилиши, балки, қонунийлик ва адолатлилик принципларига асосланган ҳолда иштирокчиликнинг 290 аниқ белгилари ва шаклларига эьтибор бериш лозим. Иштирокчилик белгиларини обьектив ва субьективга ажратиш мумкин. Иштирокчиликнинг обьектив белгиларга: 1) жиноят содир килишда икки ёки ундан ортиқ шахснинг иштироки; 2) гуруҳ аьзоларининг жиноятни содир килиш учун биргаликда ҳаракат қилиши киради. Жиноят содир қилишда икки ёки ундан ортиқ шахснинг қатнашиши иштирокийликнинг сон белгисидир. Бу белгининг асосий шарти шундан иборатки, жиноят иштирокчиликда содир этилганда иштирокчиларнинг барчаси ақли расо ва шу жиноят учун қонунда белгиланган ёшга етган бўлиши талаб қилинади. Қонунда белгиланган ёшга етмаган ва ақли норасо деб топилган шахс жиноятнинг субьекти деб топилиши мумкин эмас ва ўз-ўзидан иштирокчи ҳам бўла олмайди. Агар жиноят содир этган шахс субьектнинг барча белгиларига эга бўлса ва жиноятнинг бажарувчиси сифатида ақли норасо шахсдан ёки қонунда белгиланган ёшга етмаган шахсдан фойдаланган бўлса, бу ҳолда айбдор фақат содир этган жиноят учун эмас, балки вояга етмаган шахсни жиноятга ёки ғайри ижтимоий хатти-ҳаракатга жалб қилганлик учун хам жавобгарликка тортилади. Иштирокчилик инсттитутини тахлил қилишда, биргалашиб жиноят содир этган барча шахсларнинг ҳаракатини ўрганиш лозим. Бунда ҳар бир иштирокчи томонидан содир этиладиган ҳаракатнинг хусусияти, жиноий кучларнинг мувофиқлашганлиги, улар ўртасидаги алоқадорликнинг қатьийлиги асосий элемент ҳисобланади. Айнан шу элемент мажмуи иштирокчиликда содир этилган қилмиш даражасини белгилашга асос бўлиб, шу орқали жиноятни содир этган шахсларга нисбатан жиноят-ҳуқуқий кураш чорасини белгилашга имкон беради. Биргаликдаги ҳаракат шундан иборатки, бунда иштирокчиларнинг жиноий ҳаракати биргаликда бўлади. Жиноятни биргаликда содир қилиш шундан иборатки, бунда бир иштирокчининг ҳаракати иккинчисиники билан чамбарчас боғлиқ бўлади ва жиноят натижаси умумий ҳаракатга боғлиқдир. Иштирокчиларнинг биргаликдаги ҳаракати жиноятнинг натижаси учун муҳим шартдир. Иштирокчилик жинояти мураккаб жараён бўлиб, бунда хар бир иштирокчи ўзининг «тегишли» хиссасини қўшмоғи лозим: бири уюштиради, бири гуруҳ тузади, бошқаси 291 маълумот йиғади, тўртинчиси жиноят қуролини тайёрлайди, бешинчиси уни амалга оширади (яьни тўғридан-тўғри жиноятнинг обьектив томонини амалга оширади). Ушбу мураккаб жараёнда хар бир иштирокчининг ҳаракати бир-бирига мос келиши ва сабабий боғланган бўлиши керак, унинг натижаси жиноят иштирокчиларининг умумий хоҳиши ва қониқиши бўлиши керак. Демак, иштирокчикда жиноят содир этишдаги биргаликдаги ҳаракат ўзаро боғлиқ ва шартли ҳаракатлар билан жиноят содир этилиши билан белгиланади. Жиноят ҳаракатнинг биргаликдалиги барча иштирокчилар учун жиноий оқибатнинг бир хиллиги, умумий жиноий оқибат ва ҳар бир иштирокчи ўртасидаги ҳаракатнинг ўзаро боғлиқлигида ифодаланади. Ҳаракат, жиноий оқибат ва ҳар бир иштирокчининг ўзаро алоқадорлиги йиғиндиси иштирокчиликни ифодалайди. Бир қанча шахсларнинг кучларини бирлаштириш натижасида жиноят содир этилганида, уларнинг ҳар бири мустақил тарздаги жиноий оқибатга эришишга ҳаракат қилган бўлса ёки улар ҳаракати жиноий оқибат билан бевосита болиқ бўлмаса, бундай жиноятни иштирокчиликда жиноят содир этиш деб баҳолаб бўлмайди. Чунки уларнинг ҳаракати биргаликда бўлмай, умумлашган бўлади холос. Масалан, А. исмли шахс Б. исмли шхсни ўлдиришга қасд қилади ва унга оғир тан жапроҳати етказади, врач С. уни даволаши жараёнида инфекция юқтириши натижасида Б. вафот этади. Бу икки ҳаракат ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлмаганлиги учун иштирокчилик деб баҳоланмайди. Жиноят кодексининг 27- моддасига кўра иштирокчиликнинг субьектив белгилари икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишида намоён бўлади. Яьни, 27-модданинг мазмунига кўра иштирокчилик фақат қасддан содир қилинадиган жиноятлардагина бўлади. Иштирокчилар ўртасида жиноят содир этиш учун олдиндан келишувнинг мавжуд бўлиши биргаликдаги ҳаракатни белгилашда қийинчилик туғдирмайди. Улар ўртасида олдиндан келишувнинг мавжуд бўлмаслиги иштирокчиликни аниқлашни қийинлаштиради. Биргаликдаги ҳаракат қилиш мезони бўлиб: Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling