Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

NOTA BENE! 
Ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун касб ёки хўжалик 
фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиб, ҳуқуқлар ва 
қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш жиноят 
деб топилмайди. 
Қуйидаги бир қатор шартлар мавжуд бўлгандагина касб ёки 
хўжалик 
фаолиятига 
боғлиқ асосли 
таваккалчилик қонуний 
ҳисобланади. 
Биринчи шарти таваккалчиликнинг ижтимоий фойдали 
мақсадларга йўналтирилганлигидир. Яъни таваккалчилик, шахсий 
мақсадга эмас, ижтимоий фойдали натижаларга эришишга қаратилган 
булиши керак. Шахсий мақсадларга йўналтирилган таваккалчилик 
асосли деб ҳисобланмайди. Бу борада шахсий мақсадларни шахсий 
мотивлардан фарқлай олиш муҳим.
Бизга маълумки, мотив – у ёки бу қилмиш содир этиш истагини 
туғдирувчи сабабдир. Шу сабабли шахсий мотив ижтимоий фойдали 


282 
бўлиши ҳам мумкин. Масалан, олқишларга сазовор бўлиш учун 
шахсни ўлимдан қутқариш. 
Демак, ижтимоий фойдали мақсад - қилмишни касб ёки хўжалик 
фаолияти билан боғлиқ таваккалчилик сифатида квалификация 
қилиш, унга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда жиноий жавобгарлик 
масаласини ҳал қилиш учун муҳимдир. 
Иккинчи шарти таваккалчилик замонавий илмий-техника 
билимлари 
ва 
тажрибаларига 
мос 
келиши 
лозим, 
шундай 
тажрибаларни эътиборсиз қолдириши мумкин эмас. 
Таваккалчилик билан боғлиқ қилмишларнинг замонавий билим 
ва тажрибаларга мослиги ҳақидаги қонун талаблари, авваламбор, 
бундай 
қилмишларнинг 
субъектив 
билимлар 
ва 
субъектив 
тажрибаларга мувофиқ бўлишини билдиради.
Учинчи шарти ўз олдига қўйилган мақсадга таваккал қилмай 
эришишнинг иложи бўлмаса, шахс бошқаларнинг ҳуқуқ ва қонун 
билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишининг олдини 
олиш учун тегишли чораларни кўрган бўлса, бундай таваккалчилик 
асосли деб топилади. Яъни бундай холларда шахс ўз-ўзига ишониш 
орқали ҳаракат қилмасдан, балки аниқ ҳисоб-китоб олиб боради ва 
қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказилишининг 
олдини олишга ҳаракат қилади.
Олдини олиш чораларини кўриш зарурлиги объектив ва 
субъектив мезонлар асосида белгиланади. 
Объектив томондан хавфсизлик чораларини кўриш зарурлиги 
шундан иборатки, таваккалчилик билан боғлиқ ҳаракатларни амалга 
ошириш шароити айнан шу чораларнинг кўрилишини талаб қилади. ( 
Масалан, ёнғин билан боғлиқ тажрибаларни ўтказишда ёнғин 
хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш.) 
Субъектив томондан хавфсизлик чораларини кўриш зарурлиги 
шуни билдирадики, шахс келиб чиқиши мумкин бўлган салбий 
оқибат ва унинг ҳажмини англай олади, шу сабабли зарар келиб 
чиқмаслиги ёки аҳамиятсиз бўлиши учун ҳам у шундай чораларни 
кўради. 
Юқорида санаб ўтилган барча шартлар мавжуд бўлган 
тақдирдагина таваккалчилик асосли ва ҳуқуқий ҳисобланади, 
етказилган зарар эса жиноий эмас деб топилади. Бу борада етказилган 
зарарнинг ҳажми аҳамиятга эга бўлиб, агар у эришилган ижтимоий 
фойдали мақсаддан камроқ бўлса жиноий жавобгарликни келтириб 
чиқармайди. 


283 
Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккал қилишдан 
кўзланган ижтимоий фойдали натижага эришилмаган ва ”етказилган 
зарар” ижтимоий-фойдали мақсадга эришиш натижасида олиниши 
мумкин бўлган натижадан кўпрок бўлган тақдирда хам таваккалчи 
шахсни жавобгарликка тортишга сабаб бўлмайди. 
Таваккалчилик, 
агар 
муайян 
мақсадга 
эришиш 
учун 
қилинмасдан, унга экспериментлар ўтказмасдан туриб хам эришиш 
мумкин бўлса ва таваккалга йўл қўйган шахс ҳуқуқ ва қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларга зарар етказишининг олдини олмаган 
бўлса, асоссиз деб топилади. 
Айни вақтда таваккалчилик одамларнинг халок бўлиши хавфи, 
экология ҳолатининг бузилиши ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг 
келиб чиқиши мумкинлигини била туриб қилинган бўлса, масалан, 
сифатсиз озиқ-овқатларни сотувга чиқариш, катта майдондаги 
ерларни заҳарлаш хавфи, сув шахобчаларининг заҳарланиши ва 
хоказолар рўй берса асосли таваккалчилик ҳисобланмайди. 
Демак, қуйидагилар: 
А) Кўпчилик шахслар хаёти учун хавфли тарзда амалга 
оширилган;. 
Б) Экологик халокат ёки оммавий қашшоқлик хавфини 
туғдирувчи;. 
В) 
Бошқача 
оғир 
оқибатларни 
келтириб 
чиқарувчи 
таваккалчилик асосли деб топилмайди. 
Одамларнинг ҳалок бўлиш хавфи деганда, таваккалчиликни 
амалга ошириш оқибатида икки ёки ундан ортиқ одамларнинг ҳаёти 
хавф остида қолиши тушунилади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling