Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Мажбурлаш деганда шахснинг ўз хоҳишига қарши бирон-бир 
қилмишни 
содир 
этишга 
мажбур 
этиш 
мақсадида 
амалга 
ошириладиган барча руҳий ёки жисмоний таъсир чоралари 
тушунилиши лозим. 
Агар шахс жисмоний ёки руҳий мажбурлаш таъсири остида 
жиноят содир этса-ю, аммо охирги заруратнинг барча шартларига 
амал қилса, унинг қилмишлари жиноят деб топилмайди. 
Жисмоний ёки руҳий зўрлик учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва 
манфаатларига зарар етказувчи мажбурлов остидаги шахснинг эркин 
хулқ-атворига турли хил таъсир кўрсатиши мумкин. Хусусан, 
шахснинг ўзи ҳаракатларини танлаш эркинлиги бутунлай чекланаган 
ёки бундай чекланаганлик нисбий хусусиятга эга бўлиши мумкин. 
Шахс фаолиятининг турли хусусиятдалиги уларни хар ҳил 
ҳуқуқий баҳолашга олиб келади. Хусусан, агар шахс ўзининг хатти-
ҳаракатини бошқара олмаган (масалан, тўлиқ изоляция ёки гипноз 
остида бўлиш) ҳолларда мажбурланувчи шахс қўл остидаги жиноят 
қуроли бўлиб, у ўз ҳаракатларини танлаш имкониятидан маҳрум 
бўлади ва шунинг учун ҳам у жиноий жавобгарликка тортилмайди. 
Агар шахс ўзи хатти-ҳаракатини бошқариш имкониятига эга 
бўлган бўлса (масалан, зарар етказиш хавфи мавжуд бўлганда.) 
мажбурланган 
шахснинг 
қилмиши 
охирги 
зарурат 
бўйича 
боҳаланиши лозим. Агар шаснинг қилмиши охирги заруратнинг 
ҳуқуқий шартларига мос келмаса ёки унинг чегарасидан четга чиққан 
бўлса, мажбурланган шахснинг хатти-ҳаракати мустақил таркибли 
жиноят сифатида квалификация қилиниши лозим.Бундай вазиятда 
шахснинг мажбурлов остида содир этган қилмиши жиноий 
жавобгарликни 
енгиллаштирувчи 
ҳолат 
сифатида 
кўрилиши 
керак.(Жиноят кодекси 55-модда 5- қисм) 
Суд ёки тергов амалиётида у ёки бу қилмишни ўхшаш 
институтлар ҳисобланган охирги зарурат ёки зарурий мудофаа деб 
квалификация қилиш масаласида маълум бир қийинчиликлар 
мавжуд. Бу борада қилмишни тўғри квалификация қилиш жиноят 
қонунчилиги олдида турган вазифаларни бажариш, зарар етказган 
қилмиш ҳуқуқийлиги чегарасини белгилаш ҳамда шахсни жиноий 
жавобгарликка тортиш учун муҳимдир.
Охирги зарурат ва зарурий мудофаанинг фарқлари: 


277 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling