Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Охирги заруратнинг ҳуқуқий 
шартлари
Таҳдид солаётган 
хавфга нисбатан 
Мудофаага нисбатан 


272 
барча ходисалар, воқеалар, ҳаракатлар охирги зарурат ҳолатини 
келтириб чиқарувчи манбалар ҳисобланади. 
Хавф манбаи шахснинг хулқ-атвори бўлган тақдирда тергов ва 
суд органлари содир этилган қилмишнинг субъектив томонига 
эътибор беришлари керак. Агар шахснинг қилмиши бир неча хатти-
ҳаракатлан 
иборат 
бўлса, 
унинг 
дастлабки 
ва 
кейинги 
қилмишларидаги мақсад ҳисобга олиниши керак. Шахс дастлабки 
хатти-ҳаракатини қасддан содир этиб, кейинчалик вужудга келган 
ижтимоий хавфли оқибатни бартараф этиш мақсадида яна бир 
ижтимоий хавфли қилмиш содир этса, унинг сўнгги қилмиши охирги 
зарурат ҳолатида содир қилинган деб топилиши керак. Масалан, шахс 
бошқа бир шахсга оғир тан жароҳат етказиб, кейинчалик эса унинг 
ҳаётини қутқариб қолиш учун автомашинани олиб қочса, шахснинг 
кейинги қилмиши охирги зарурат деб квалификация қилиниб, 
жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Иккинчи шарти хавфининг мавжудлиги. 
Хавфнинг мавжудлиги, хавфнинг вужудга келиши ёки жиноят 
қонуни билан қўриқланадиран ижтимоий муносабатларга реал хавф 
мавжудлигини билдиради. Тахминий, маълум бир вазиятда вужудга 
келадиган, бартараф этилган ёки хаёлий хавф мавжуд деб 
ҳисобланиши охирги зарурат ҳолатини вужудга келтирмайди 
Учинчи шарти хавфнинг хақиқий бўлиши лозим. Агар шахс 
турли сабабларга кўра хавфнинг мавжуд эмаслигини билиши лозим 
бўлмаган ёки мумкин бўлмаган бўлса, унинг бу хаёлан хавфни 
бартараф 
қилишга 
қаратилган 
ҳаракати 
ҳам 
жиноят 
деб 
ҳисобланмайди.
Хавфнинг ҳақиқийлиги деганда, унинг объектив ва реал тарзда 
мавжуд бўлишини тушуниш керак. Агар хавф ҳақиқий бўлмасдан, 
шахс унинг мавжудлиги ҳақида нотўғри тахмин қилган бўлса, 
шахснинг бундай қилмиши тахминий охирги зарурат деб баҳоланиб, 
жавобгарлик масаласи фактик хатога оид умумий қоидаларга кўра 
ҳал қилинади. Шахснинг бундай қилмиши қуйидагича баҳоланиши 
керак: 
Охирги зарурат ҳолати сифатида, шахс ўзининг тахминлари 
хатолигини билмаган ва билиши мумкин бўлмаган ҳолларда, унинг 
ҳаракати шахс ўзининг тахмини хатолигини билмаган бўлса, лекин 
ишнинг ҳолати буйича билиши лозим ва мумкин бўлса эҳтиётсизлик 
орқасида содир этилган жиноят сифатида баҳоланади.


273 
Охирги зарурат ҳолати назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб 
чиқилган мезонларга жавоб бериши керак. Бундай мезонлар - 
қилмишнинг ижтимоий фойдалилиги, мажбур бўлганлик туфайли 
содир этилиши, бошқа шахсларга етказилиши мумкин бўлган зарарни 
бартараф этишга қаратилганлиги, охирги заруратнинг қонунда 
белгиланган доирадан четга чиқмаслиги ва х.к. 
Қилмишнинг ижтимоий фойдалилиги унинг шахс, жамият ёки 
давлат манфаатларини кўзлаб содир этилганлигини билдиради.
Қилмишнинг мажбурийлиги деганда, вужудга келган вазиятда 
қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш хавфни 
бартараф этишнинг охирги ягона усули эканлиги тушунилади. Қонун 
билан қўриқланадиган бошқа манфаатларга зарар етказмасдан хавфни 
бартараф этиш имконининг мавжудлиги охирги заруратнинг 
ҳақиқийлигини истисно этади. Агар шахс бундай имконият 
мавжудлигини билмаган ва билиши мумкин ҳам бўлмаса, унинг 
қилмиши охирги зарурат деб баҳоланиши мумкин. 
Охирги зарурат ҳолати белгиларига тўғри келадиган қилмиш 
содир этилганида фақат учинчи шахслар ҳуқуқ ва манфаатларига 
зарар етказиши керак. Учинчи шахслар деганда охирги зарурат 
буйича бартараф этилган хавф билан алоқадор бўлмаган шахслар, 
жамият ва давлат манфаатлари ҳисобланади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling