Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Биринчи шарти –ижтимоий хавфли қилмиш содир этган 
шахсни хокимият органларига топшириш мақсадида ушлашдир. Яъни 
ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш – ижтимоий 
фойдали ҳисобланади. Ижтимоий фойдалилик тушунчаси ижтимоий 
хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш зарурати билан бирга 
шахсни ҳокимият органларига топшириш мақсадида зарар етказиш 
ҳолатини ҳам ўз ичига олади. Жиноят содир этган шахсни ушлаш 
вақтида ўч олиш мақсадида унга зарар етказган бўлса, бундай 
холларда ушлаб берган шахс етказган зарари учун умумий асосларда 
жавобгарликка тортилади. 
Шахсни ушлаш мақсадини аниқлаш учун конкрет иш буйича 
барча ҳолатларни, хусусан, ушлашни амалга оширган шахс 
фаолиятининг мотивлари, ушлашда танланган усул ва воситалар, 
шарт-шароит, етказилган зарарнинг характери ва оғирлик даражаси, 
шунингдек 
қасднинг 
йўналтирилганлиги 
ифодаловчи 
бошқа 
ҳолатларни таҳлил қилиниши керак.
Иккинчи шарти –ушланаётган шахснинг соғлиғи ёки мулкига 
муайян зарар етказилишига йўл қўйилади. Албатта, шахсни 
ушлаётганда уни хаётидан маҳрум этиш мумкин эмас, ушлашдан 
мақсад жиноятчини тегишли хокимият органларига топширишдир. 
(Инсониятга қарши ёки террористик хатти-ҳаракатларни бир неча 


267 
марта содир этган, жазони оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам 
ўлдирган шахсни ушлаш вақтида вазиятга қараб унинг ҳаётига зарар 
етказилиши мумкин.) 
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга зарар 
етказишнинг шартларидан яна бири ушланиши мумкин бўлган 
шахслар доирасининг белгиланганлигидир. Яъни қонунда ижтимоий 
хавфли қилмиш содир этган шахсларнигина ушлаш мумкинлиги 
белгилаб берилган. Бундай шахсларни ушлаш вақтида зарар фақат 
уларнинг ўзига етказилиши керак, зарар учинчи шахсларга 
етказилган тақдирда бундай қилмиш иш ҳолатларига қараб охирги 
зарурат ёки мустақил таркибли жиноят сифатида сифатида 
баҳоланиши мумкин.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling