Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

биринчидан,—буйруқ ва бошқа фармойишларни ижро этувчи 
шахслар шу буйруқ ва бошқа фармойишлар берувчи шахснинг 
бўйсунувида (қарамоғида) бўлиши керак. 
иккинчидан,—буйруқ ва бошқа фармойишларни тегишли 
шаклда бажариш уни бажарувчи шахснинг мажбурияти, яъни хизмат 
бурчи ҳисобланади. 
учинчидан,— буйруқни ижро этувчи шахс томонидан содир 
қилинган қилмиш ҳаракат ёки ҳаракатсизлик шаклида бўлиши 
мумкин. 
тўртинчидан,– буйруқ ва бошқа фармойишларни ижро этишда 
Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга 
маълум даражада зарар етказилиши керак. 
Бажарувчи томонидан етказилган зарар учун ўша буйруқ ёки 
фармойишлар берган шахс жавобгарликка тортилади, бундай 
холларда бажарувчи жиноятни содир этишнинг қуроли сифатида 
хизмат қилиб ёки бошқа фармойишларни ижро этган қилмиши учун 
жавобгарликка тортилмайди. 
Буйруқнинг ҳуқуқий шартлари ва буйруқни ижро этишнинг 
ҳуқуқий шартларини ажрата олиш керак. 
бешинчидан, –буйруқнинг ҳуқуқий шартлари: 
Буйруқ ёки бошқа фармойишларлар мансабдор шахс томонидан 
унинг ваколат доирасида берилиши керак. 
Буйруқ қонунда кўрсатилган тегишли шаклда (ёзма, оғзаки, 
техник воситалар орқали) берилиши керак. 
Буйруқ ғайриқонуний деб ҳисобланмайди (бундай ҳолда унинг 
жиноийлиги хақида гап кетиши хам мумкин эмас). 
олтинчидан,– буйруқни ижро этишнинг ҳуқуқий шартлари: 
Буйруқни ижро этувчи шахс томонидан жиноят қонуни билан 
қўриқланадиган манфаатларга зарар етказилганидагина буйруқ ижро 
этувчи шахснинг жавобгарлиги хал қилинади. 
Ижро этувчи буйруқ билан белгиланган ҳаракатлар доирасидан 
четга чиқмаслиги керак. 
Буйруқни ижро этувчи фақат қасддан етказилган зарарли 
харакатлари учун жавоб беради. 
Ғайриқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойиш ёхуд 
мансаб 
вазифасини 
бажармаган 
ёки 
бузган 
шахс 
жиноий 
жавобгарликка тортилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 40-моддаси 2-
қисмида жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа 


280 
фармойишни бажариб, жиноят содир этган шахс умумий асосларда 
жавобгарликка тортилиши хақида баён қилинган. Бундай холларда 
жиноий буйруқ ёки бошқа фармойишни бажаришдан олдин уни 
бажараётган шахс унинг жиноийлигини билиши ва била туриб 
жиноий буйруқ ёки бошқа фармойишни бажариши лозим. Ижрочи 
буйруқнинг жиноийлигини олдиндан била туриб уни бажарса, бундай 
ҳолат 
иштирокчилик 
сифатида 
баҳоланиб, 
буйруқ 
берувчи 
ташкилотчи, уни ижро этувчи эса бажарувчи шахс деб топилади. 
Ғайриҳуқуқий ёки жиноийлиги маълум бўлган буйруқ, 
фармойиш ёки бошқа хизмат мажбуриятларини бажармаслик ёки 
бузиш, агар бундай қилмиш қонунда жиноят деб белгиланган бўлса 
ҳам 
(Жиноят 
кодексининг 
279, 
280-моддалари), 
жиноий 
жавобгарликни истисно қилади.
Шахс буйруқни, фармойишни ёки мансаб бурчларини, башарти, 
улар шахсга нотўғри берилган бўлса», ижро этгани ёки бузгани учун 
жавобгарликка тортилмайди. Агар унинг қилмиши бошқа жиноят 
таркиби белгиларини ўзида ифодалаган бўлса, жавобгарликка 
тортилади. 
Буйруқ, бошқа фармойишлар ёки мансаб мажбуриятларининг 
ғайриқонунийлиги уларнинг жиноий ёки ҳуқуққа хилофлик 
хусусиятидан келиб чиқади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling