Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

NOTA BENE! 


259 
яъни ҳуқуққа хилофлиги шартини исботлашга қаратилган фикрлар 
ҳам мавжуд. 
Мудофаага 
нисбатан 
зарурий 
мудофаанинг 
ҳуқуқий 
шартлари қуйидагилардан иборат: 
Зарурий мудофаадаги «мудофаа» элемети «тажовуз»дан 
ижтимоий фойдали мақсадга йўналтирилганлиги, мудофааланиш 
эхтиёжи 
билан 
амалга 
оширилганлиги, 
шунингдек, 
фақат 
мудофааланувчининг бундай ҳуқуққа эга эканлиги билан фарқланади. 
Зарурий мудофаада ҳимояланишга қаратилган ҳаракатлар 
ижтимоий 
хавфли 
бўлса-да, 
у 
қонунда 
белгиланган 
мудофааланувчининг ташаббуси билан амалга ошириладиган фаол 
ҳатти-ҳаракатлардан иборатдир. Лекин шундай ҳолатлар ҳам 
мавжудки, улар зарурий мудофаа деб ҳисобланмаслиги керак. 
Масалан, 
тажовуз 
қилинаётган 
вақтда 
мудофааланувчининг 
ҳаракатлари тажовуздан чекиниш, қочиш каби «пассив» характерга 
эга булса ва бунда тажовузчига зарар етказилган бўлса ҳам. (Масалан, 
тажовузчи мудофааланувчини ушлаш мақсадида унинг орқасидан 
қувган вақтида йиқилиб жароҳат олган бўлса, бундай ҳаракатлар 
нафақат зарурий мудофаа, балки жиноят деб ҳам тан олинмайди.) 
Мудофаага нисбатан зарурий мудофаанинг биринчи шарти — 
мудофаа 
фақат 
Жиноят 
кодекси 
билан 
қўриқланадиган 
муносабатларга 
тажовуз 
қилиш 
муқаррар 
бўлганида 
амалга 
оширилиши мумкин. Зарурий мудофаа ижтимоий фойдали мақсадга 
йўналтирилган бўлиши керак. Зарурий мудофаа шахснинг субъектив 
ҳуқуқи бўлиб, у нафақат ўз ҳаётини, балки давлат ва жамият 
манфаатларини ҳам ҳимоя қилиши мумкин. Шахснинг қилмиши 
ижтимоий 
фойдали 
бўлмаса 
ёки 
жиноят 
қонуни 
билан 
қўриқланадиган муносабатларга тажовуз қилишга қаратилган бўлса, 
бундай қилмиш жиноят деб баҳоланмоғи лозим. 
Иккинчи шарти—мудофаа вақтида зарар уни хаётдан маҳрум 
қилиш, соғлигига зарар етказиш, мулкини нобуд қилиш ва хоказо 
фақат тажовузчига етказилиши мумкин.
Агар тажовуз натижасида мудофааланувчи томонидан бошқа 
шахсларга зарар етказилган тақдирда, унинг қилмиши: 

жиноят кодексида белгиланган талабларга жавоб берса
охирги зарурат сифатида; 

содир этилган жиноятда барча зарурий шартлар мавжуд 
бўлган ҳолларда хаёлий мудофаа қоидалари бўйича зарурий мудофаа 
ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этилган жиноят сифатида; 


260 

умумий шартлар асосида қасддан ёки эҳтиётсизлик 
орқасида содир этилган жиноят сифатида; 

айбсиз ҳолда зарар етказиш сифатида, бундай ҳолларда 
қилмиш ЎзР Жиноят кодексига биноан жавобгарликка тортиш учун 
асос бўлмайди, деб квалификация қилиниши мумкин 
Учинчи шарти — мудофаа ҳолатида зарурий мудофаа 
чегарасидан четга чиқилмаслиги лозим. 
Ҳимояга хос бўлган зарурий мудофаа ҳуқуқийлигининг муҳим 
шарти – ҳимоянинг аниқ шароитда тажовузнинг хусусияти ва 
хавфлилигига мос бўлишидир. Жиноят-ҳуқуқий назариясида зарурий 
мудофаанинг бу белгиси “тажовуз ва химоянинг мутаносиблиги” деб 
номланади. Мудофаанинг тажовузнинг хусусияти ва хавфлилиги 
даражасига мувофиқ келишининг асосий талаби - мудофаанинг 
жиноий тажовуз ички томонига мос келишидир. Қилмишнинг ички 
томони – унинг ижтимоий муносабатларга жиноий зарар етказишга 
йўналтирилганлиги орқали изоҳланади. 
Қонунда агар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаган 
бўлса, ҳимоя ҳуқуқийдир, деб белгилаб қўйилган. 
Тажовузнинг хусусияти ва хавфлилик даражасига бутунлай 
мувофиқ келмайдиган мудофаа, зарурий мудофаа чегарасидан четга 
чиқиш деб топилади (Жиноят кодекси 37-моддаси 2-кисми). 
Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилишига қуйидаги икки 
ҳолатда йўл қўйилиши мумкин: а) мудофааланувчи томонидан 
химоянинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги; б) химоянинг тажовуз 
хусусияти ва хавфлилигига умуман мувофиқ келмаслиги.
Республикамиз жиноят қонунига мувофиқ, зарурий мудофаа 
чегарасидан четга чиқиш оқибатида зарар етказилган бўлса-да, у 
жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб қаралади (Жиноят кодекси 100-
моддаси ва 107-моддаси). 
Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш натижасида Жиноят 
кодексида белгиланган объектларга зарар етказилган бўлса, жиноий 
жавобгарлик, бошқа объектларга зарар етказилган бўлса, маъмурий, 
фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин. 
Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш объектив ва 
субъектив белгиларга эга. Зарурий мудофаа чегарасидан четга 
чиқишнинг объектив томони мудофаанинг тажовуз хусусиятини ва 
хавфлилик даражасига мос келмаслигини билдиради. Субъектив 
томондан эса зарурий мудофаа доирасидан четга чиқиш айбнинг қасд 
шакли билан, хусусан, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқишга 


261 
нисбатан қасд ва жиноят оқибатига нисбатан эҳтиётсизлик билан 
тавсифланади.
Зарурий 
мудофаа 
чегарасидан 
четга 
чиқилган 
ёки 
чиқилмаганлигини аниқлашда субъектив томоннинг мақсади, яъни 
айнан тажовуздан мудофааланишнинг мақсадига эътибор бериш 
лозим. Агар бундай мақсад бўлмаса, қилмиш зарурий мудофаа 
чегарасидан четга чиқиш деб квалификация қилинмаслиги керак.
Ижтимоий хавфли тажовузни қайтариш вақтида тажовузчига 
эҳтиётсизлик орқасида зарар етказилган бўлса, у мудофааланувчини 
жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлолмайди. 
Республика Олий суди Пленуми қарорида таъкидланишича
«Судлар зарурий мудофаа аломатлари бор ёки йўклиги масаласини 
хал этишда химояланиш ва ҳужум воситаларини ҳисобга олишдан 
ташқари, 
тажовузчи 
томонидан 
химояланувчига 
туғдирилган 
хавфнинг характери, химояланувчининг кучлар нисбатига таъсир 
кўрсатувчи 
ишдаги 
барча 
ҳолатлар 
(ҳужум 
қилувчи 
ва 
химояланувчиларнинг сони, уларнинг ёши, жисмоний қуввати, 
қуроли, жой, вақт ва бошқалар)ни ҳисобга олиши зарур. 
Агар тажовуз бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган 
бўлса, мудофааланувчи ҳужум қилувчиларнинг хар бирига гуруҳдаги 
хамма 
тажовузчилар 
ҳаракатининг 
характери 
ва 
хавфлилик 
даражасига қараб тегишли химоя чораларини кўришга хақли. 
Тажовуз туфайли вужудга келган кучли руҳий хаяжонланиш 
ҳолатида мудофааланувчи мавжуд хавфнинг характерини хамма вақт 
хам аниқ англай олмаслиги ва мудофаанинг тажовузга нисбатан 
номувофиқ усулини танлаши мумкин. 
Агар мудофааланувчи етказган зарар олди олинган зарардан кўп 
бўлса ва унинг олдини олиш учун етарли бўлган бўлса, унинг 
ҳаракатини зарурий мудофаа чегарасидан чиққан деб бўлмайди. 
Зарурий мудофаага бўлган ҳуқуқнинг субъекти бевосита ўзига 
ёки бошқа шахслар, жамият ва давлат манфаатларига қарши 
қаратилган тажовузга нисбатан мудофааланувчи шахс ҳисобланади. 
Бунда субьектнинг муомала лаёқати, унинг ижтимоий ҳолати ва 
мавқеи, оддий фуқаро ёки чет эл фуқароси эканлиги аҳмиятга эга 
эмас. 
Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқишнинг субъекти эса 
қонунда жиноят субъектига қўйилган талабларга жавоб бериши 
керак, яъни айбдор 16 ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахс бўлиши 
керак. 


262 
Зарурий мудофаа шахснинг субъектив ҳуқуқи ҳисобланиб, 
тажовуз йўналтирилган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 
хабар бериш имкониятии бор-йўқлигидан қатъи назар мудофааланиш 
ҳуқуқига эга. Лекин айрим вазифани эгаллаб турган шахсларга 
нисбатан бундай ҳуқуқ уларга қонун билан қўриқланадиган 
мажбурият 
сифатида 
юклатилган 
(масалан, 
милиция, 
МХХ 
ҳодимлари, ҳарбий хизматчилар, инкассаторлар ва ҳоказолар). 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling