Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

4. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш 
вақтида зарар етказиш. 
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш одил 
судловнинг амалга оширилишини таъминлаш, жиноят қонунчилиги 
олдида турган вазифаларни бажариш мақсадида белгиланган. 
Шунинг учун ҳам қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар 
етказган шахсни ушлаш ижтимоий фойдали ҳисобланади. 
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш 
шахснинг мажбурияти эмас, балки бурчи ҳисобланади. 
Шахс, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат хокимияти органлари, 
махалла қўмиталари, бошқа шахсларга ёрдам сўраб мурожаат қилиш 
имконияти мавжудлигидан қатьи назар ижтимоий хавфли қилмиш 
содир этган шахсни ушлаб бериш ҳуқуқига эгадир.
Жиноят кодекси 39-моддасида ижтимоий хавфли қилмиш содир 
этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш тушунчаси берилган 
бўлиб, унинг 1-қисмида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган 
шахсни хокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида 
унга зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг 
чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмаслиги 
кўрсатилган. Жиноят ҳуқуқида ижтимоий хавфли қилмиш содир 
этган шахсни ушлашнинг қуйидаги асосий жиҳатлар(аспектлари)и 
мавжуд: 
1) 
жиноят қонунида жиноят содир этган шахсни ушлаш 
ҳуқуқига эга шахслар доираси чегараланмаган; 
2) 
ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш 
хокимият органлари айрим мансабдор шахсларининг бурчи эканлиги 
Республика қонунлари ва бошқа норматив ҳужжатларида аниқ 
кўрсатиб ўтилган; 


263 
3) 
бундай ҳаракатлар ижтимоий фойдали деб топилади, 
шунингдек 
қонунийлик 
ва 
жавобгарликнинг 
муқаррарлиги 
принципларидан келиб чиқади; 
4) 
ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш 
бундай шахснинг жиноий фаолиятини тўхтатиш ва янги жиноят 
содир этиш имкониятларини бартараф этишнинг асосий ҳуқуқий 
воситаси ҳисобланади. 
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида 
зарар етказишнинг ҳуқуқийлиги шартлари - бир томондан, ушлаш 
ҳуқуқининг амалга оширилишини, иккинчи томондан ғайриқонуний 
қилмишларни бартараф этилишини кафолатлайди. Бундай шартлар 
икки институтга: ушлашга ва ушлаш вақтида етказилган зарарга 
тегишлидир. 
Ушбу шартларнинг ҳуқуқийлиги: ушлаш учун асосларнинг 
мавжудлиги ва субъектлари; уни амалга ошириш усул ва воситалари; 
ушлашнинг мақсади ва вақти; унинг бажарилган деб ҳисобланиши 
каби элементларнинг мавжудлигига боғлиқдир. 
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш учун 
қуйидаги асослар бўлиши керак: 
1) 
шахснинг жиноят содир этганлиги. Бундай асос бўлиб 
айрим холларда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми хизмат қилса, 
баъзи ҳолларда жиноят содир этиш фактининг ўзи етарли 
ҳисобланади. 
2) 
жиноят содир этган шахснинг уни ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органга топширмоқчи бўлган шахсдан қочиши ҳисобланади. 
Ушлаш жиноят-процессуал хусусиятга ҳам эга бўлиб, шахсни 
ижтимоий хавфли қилмиш содир этган деб топишнинг асослари: 
шахснинг жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан 
кейин қўлга тушганлиги; 
жиноят шохидлари, шу жумладан, жабрланувчилар томонидан 
жиноят 
содир 
этган 
шахс 
тариқасида 
тўғридан-тўғри 
кўрсатилганлиги; 
унинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган 
жиноятнинг яққол излари топилганлиги; 
шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган 
маълумотларнинг мавжудлиги, унинг қочмоқчи бўлганлиги ёки 
доимий яшаш жойининг йўқлиги ёхуд шахсининг аниқланмаганлиги 
ҳисобланади. (ЎзР ЖПК 221-моддаси.) 


264 
Ушлашнинг субъектлари, яъни ушланиши мумкин бўлган 
шахслар деганда ижтимоий хавфли қилмишни содир этган ва 
иммунитетга эга бўлган шахслар тушунилади. Хусусан, депутатлар
судьялар ва прокурорлар ушлаб турилиши ҳамда милицияга ёки 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келиниши мумкин 
эмас (улар жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин 
қўлган тушган ҳолатлар бундан мустасно).
Албатта, жиноятчини ушлаб бериш ҳуқуқи жиноятчиликка 
қарши 
курашишнинг 
фойдали 
воситалардан 
биридир. 
Агар 
фуқароларимиз жиноят содир қилган шахсларни ушлаб бериш 
ҳуқуқидан фаол фойдалансалар, қонунга хилоф қилмишларга кўз 
юмиб турмасалар, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлиги 
ошади. 
Жиноятчини ушлаш ҳуқуқи, аниқроғи, бурчи жиноятчиликка 
қарши кураш касби билан боғлиқ мажбурият ҳисобланган шахслар 
(ички 
ишлар, 
прокуратура, 
МХХ 
органлари 
ходимлари)га 
юклатилади. ЎзР ЖПКнинг 222-моддасига мувофиқ, милиция ёки 
бошқа суриштирув органлари ҳодими, шунингдек, муомала лаёқатига 
эга бўлган ҳар қандай шахс ушбу кодекснинг 221-моддасида 
кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят содир этишда 
гумон қилинган шахсни ушлаш ва яқин орадаги милиция ёки ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келишга ҳақлидир. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 39-моддаси 4-
кисмида: 
«Махсус 
ваколатли 
шахслар 
билан 
бир 
қаторда 
жабрланувчи ва бошқа фуқаролар хам ижтимоий хавфли қилмишни 
содир этган шахсни ушлаш ҳуқуқига эгадирлар», деб таъкидланади. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 39-моддасида: 
«Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни хокимият 
органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида унга зарар 
етказиш, агар уни ушлаш зарур бўлган чораларнинг чегарасидан 
четга чиқилган бўлса», ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деб 
топилиши кўрсатилган. 
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг 
ҳуқуқийлиги элеметларидан бири – ушлаш вақтида белгиланган 
(ҳуқуқий) услуб ва воситалардан фойдаланишдир. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling