Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчи шарт
Учинчи шарт –ушлаш вақтида зарар етказиш жиноятчининг
қочишига йўл қўймайдиган ягона восита бўлиши лозим. Агар шахсни ушлашда бошқа имкониятлар бўлган бўлса-ю, у имкониятлардан фойдаланилмай унга зарар етказилса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 39-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳолатларга тўғри келмайди. Зарар етказиш ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг энг сўнгги имкони, мажбурий чора бўлиши керак. Зарар етказишнинг «мажбурийлик» ҳолатини аниқлаш мақсадида тергов ва суд органлари қуйидагиларни таҳлил қилишлари керак: а) ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг жиноий жавобгарликдан қочиш имкониятига эга ёки эга эмаслиги; б) бу борада ушлашга қаршилик кўрсатувчи шахснинг фаоллиги, қаршилик кўрсатиш чоралари, қилмиш содир этилган жойдан қочиши, шунингдек огоҳлантирилгандан кейин ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаслиги; в) ушлашни амалга оширувчи шахснинг имконияти, ушлашни зарар етказмасдан амалга ошириши эътиборга олиниши лозим.. Бундай имкониятни аниқлаш учун ушлашни амалга оширувчи ва ушланувчи шахсларнинг сони, ёши, жинси, қуролланганлиги, жисмониш кучи ва шу кабилар инобатга олиниши керак. Тўртинчи шарт –ушлаш зарарлар нисбати тенг бўлган ҳолдагина қонуний ҳисобланади, яъни ушлаш вақтида етказилган зарар содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига ва характерига ушлаш ҳолатига нисбатан тўғри келмаслиги мумкин эмас. 268 Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида унга етказилган зарарнинг қонунийлигини бахолашда ушлаш вақтидаги шарт-шароитлар ва вазият, қилмишни содир этган шахснинг ушланишдан қочиш мақсадида қилган ҳаракатлари, ушловчининг кучи ва имкониятлари, хавфлилик даражаси, руҳий ҳолати билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатлар ҳисобга олинади. Хусусан, одам ўлдирган шахс қаршилик кўрсатмаса ёки унинг қаршилиги аҳамиятсиз бўлса, унга зарар етказиш ушлаш чегарасидан чиқмаслиги керак. Мабодо шахс жиноий жавобгарликдан қочиб, уни ушламоқчи бўлган шахсга тажовуз қилса, ушлашни амалга оширувчи шахс зарар етказишнинг йўл қўйилган чегарасидан четга чиқиш ҳуқуқига эгадир. Бундай харакат етказилган зарар зарурий мудофаа, деб квалификация қилиниши керак. Демак, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказишнинг қонунийлиги шартларини икки гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин. Ушлашнинг қонунийлиги ва асосланганлигини белгиловчи шартлар: а) ушлаш учун асосларнинг жиноят қонуни билан тақиқланган жиноий қилмиш содир этилган вақтда вужудга келиши; б) Жиноят содир этган шахснинг одил судловдан яшириниш мақсадида қочиши; Ушлашни амалга ошираётган шахснинг ҳаракатларини ифодаловчи шартларга: 1) зарарнинг жиноят ҳуқуқий ушлашни амалга ошираётган шахс томонидан етказилиши; 2) ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида қўлланиладиган усул ва воситаларнинг эхтимолий бўлмаслиги керак. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлашга қаратилган чора-тадбирлар қилмиш ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мос келиши керак. Ушланган шахсга у етказган зарарга нисбатан кам ёки тенг даражада зарар етказилган бўлса, у ҳолда жиноят содир қилганни ушлаган шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди. Нисбатан айбдор ва ушлаган шахснинг харакатларида тенглик бўлмаган бўлса, ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш ҳолати мавжуд бўлади. Ўзбекистан Республикаси Жиноят кодексининг 39-моддаси 2- қисмига кўра, ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деганда 269 ушлаш восигалари ва усулларига, қилмиш ва уни содир этган шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига, шунингдек ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган ва натижада ушланаётган шахсга қасддан зарар етказилишини тушуниш лозим. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш чораларидан четга чиқиш – зарар етказишнинг мажбурийлиги ва нисбатан тенглик белгиларидан ташқари юқорида санаб ўтилган бошқа шартлар мавжуд бўлгандагина ҳуқуқий ҳисобланади. Албатта, кўп холларда жиноятчини ушлаш вақтида унга маълум бир зарар етказилиши мумкин. Зарурий чоралар чегарасидан четга чиқиш деб топиш учун жиноятчини ушлаган шахс етказган зарар ва жиноятчи томонидан етказган зарарларнинг тенг эмаслиги шарт, лекин бу тенгсизлик жиноятчини ушлаган шахс учун етарлича аниқ ва равшан бўлган бўлиши лозим. Ушлаш вақтида ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш оқибатида етказилган зарар нафақат очик ва равшан, балки ушлаш заруриятининг оқибатида вужудга келган бўлиши зарур. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 101-моддасида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдирганлик учун, 108-моддасида эса ижтимонй хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Кўрсатилган жиноят—ҳуқуқий нормаларнинг тахлили, Жиноят кодексида жиноятчини ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш оқибатида унинг баданига оғир шикаст етказилишигача рухсат берилади, деган хулоса қилиш имконини беради. Ушлаш чораларидан четга чиқишда эҳтиётсизлик билан хар қандай даражадаги шикаст етказиш хамда тажовуз қилаётган шахсни эҳтиётсизлик орқасида ўлдирилганлиги учун мудофааланувчи жавобгарликка тортилмайди. Тергов ва суд амалиётида у ёки бу қилмишни зарурий мудофаа, охирги зарурат ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш деб топишда уларни содир этилиш белгиларига кўра фарқлаш масаласида маълум бир қийинчиликлар мавжуд. Шу билан бирга, қилмишни тўғри квалификация қила олиш - биринчидан, жиноий жавобгарликка тортилувчи шахснинг ҳуқуқий мақомини белгилаш; иккинчидан, Жиноят кодекси олдида турган вазифаларни бажарилишини таъминлаш; учинчидан, ҳуқуқни 270 муҳофаза қилувчи органларнинг обрў-эътибори ва нуфузини кўтариш учун муҳимдир. Шу сабабли тергов ва суд органлари ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш институтини зарурий мудофаа ва охирги заруратдан фарқлашда қуйидагиларга эътибор беришлари лозим: 1) ушлашга бўлган ҳуқуқ ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши билан вужудга келса, зарурий мудофаа мудофааланувчи шахсга қарши йўналтирилган тажовуз содир этилиши билан, охирги заруратга бўлган ҳуқуқ эса нафақат шахсдан, балки хоҳлаган манбадан келиб чиқувчи хавфнинг пайдо булиши натижасида юзага келади; 2) Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш буйича ташаббус барча ҳолларда бундай ҳуқуққа эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади, зарурий мудофаа ва охирги заруратда эса шахс бундай шароитга кириб қолиши туфайли зарар етказишга мажбур бўлади. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш ҳуқуқи бундай қилмиш содир этилиши билан вужудга келади ва амалга оширилади, зарурий мудофаа ва охирги зарурат эса тажовуз ёки хавфнинг амалга оширилиши факти билан шартланган бўлади. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашдан асосий мақсад – бундай шахсни ҳокимият органларига топшириш бўлса, зарурий мудофаа ва охирги заруратда мақсад – тажовузчини енгиш ва хавфни бартараф этиш ҳисобланади. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling