Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
Ушлаш услуби деганда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган
шахсни ушлаш мақсадида унга таъсир этишнинг турли хил тактик усуллари (масалан, жисмоний ёки руҳий зурлик ишлатиб, алдаш ёки ишонтириш йўли билан) тушунилса, ушлаш воситалари эса ушлаш 265 жараёнида ишлатиладиган турли хил қуроллар, предметлар ва техник анжомлар йиғиндисидан (ўқотар қурол, қўл кишани, арқон ва ҳ.к.) иборатдир. У ёки бу усул ёки воситалардан фойдаланиш шакли ва даражаси – аниқ ҳолларда ижтимоий хавфлилик даражаси, шахснинг ижтимоий хавфлилиги ҳамда ушлашдаги вазият ва шарт-шароитлар билан боғлиқ. Масалан, оғир ёки ўта оғир (одам ўлдириш, босқинчилик ва ҳ.к.) жиноятни содир этган шахсларни ушлашда қўлига кишан солиниши мумкин, унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан бу усул қўлланилмайди. Ушлаш воситалари ва усуллари юқорида курсатилган мезонларга мос келмаган тақдирда ушлаш ғайриқонуний деб, қаршилик кўрсатувчи шахснинг қилмиши эса жиноий эмас деб баҳоланиши мумкин. Шахснинг эркинлигини қисқа муддатга чеклаш тарзидаги ушлаб туриш шахсни ҳокимият органларига топшириш мақсадида амалга оширилганида қонуний ҳисобланади, бошқа мақсад (масалан, ўғирланган мулкни қайтариб олиш мақсадида ушлаб туриш) кўзланган тақдирда шахснинг бундай қилмиши жиноят деб топилади. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш элементларидан яна бири ушлашни амалга ошириш вақти ҳисобланади. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашга бўлган ҳуқуқ имжтимоий хавфли қилмиш тугалланиши билан вужудга келади ва жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг ёки айблов ҳукмини ижро этиш муддатининг ўтиб кетиши билан тўхтайди. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашга бўлган ҳуқуқ жиноят ишини юритишга тўсқинлик қиладиган қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда ҳисобга олинмайди: 1) иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса; 2) шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса; 3) шахснинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса; 4) эълон қилинган амнистия акти содир этилган жиноят ёки шахсга дахлдор бўлса; 5) шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ажрими(қарори) ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори бўлса; 266 6) иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатилган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса, ЖПКнинг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 7) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вақтда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган ёшга тўлмаган бўлса. (ЎзР ЖПК 83 ва 84-моддаси 1-қисми) Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказишнинг ҳуқуқийлиги элементларини изоҳлаш билан бирга, қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, айбнинг шакли, жиноятнинг тугалланган ёки тугалланмаганлиги, шунингдек иштирокчилик шакли ҳам инобатга олиниши лозим. Ижтимоий хавфли ҳисобланмаган маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки интизомий қилмиш содир этган шахсни, шунингдек, жиноят содир этиш уйида бўлган шахсга ушлаш вақтида зарар етказилишига йўл қўйилмайди. Албатта ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказишнинг қонунийлик даражасини белгиловчи бир қанча шартлари бор. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling