Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Тажовузга нисбатан зарурий мудофаанинг ҳуқуқий


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
4. Тажовузга нисбатан зарурий мудофаанинг ҳуқуқий 
шартлари. 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тажовузга нисбатан зарурий мудофаанинг ҳуқуқий шартларидан 
биринчиси – шахсга, унинг ҳуқуқлари, жамият ва давлат 
Зарурий мудофаа
Тажовузга нисбатан 
Мудофаага нисбатан 


257 
манфаатлари ёки бошқа жиноят қонуни билан қўриқланадиган 
ижтимоий муносабатларга нисбатан бўлган ижтимоий хавфли 
тажовуз бўлтшт керак. (Бунда тажовузнинг шаклига эътибор бериш 
керак). 
Юқорида қайд этилганидек, жиноий жавобгарлик ёшига 
тўлмаган ёки ақли норасо шахслар томонидан содир этилган 
тажовузлар хам ижтимоий хавфли ҳисобланади. Зарурий мудофаа 
мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатларига қарши хам 
амалга оширилиши мумкин (масалан, қонунга хилоф равишда ушлаб 
туриш, қонунга хилоф равишда соғликка зарар етказиш, қонунга 
хилоф равишда турар жойга бостириб кириш ва ҳоказолар). 
Тажовузга нисбатан зарурий мудофаанинг ҳуқуқий шартларидан 
иккинчиси —тажовузнинг муқаррарлиги, яъни хақиқатан мавжуд 
бўлишидир. Муқаррарлик деганда тажовуз бошланган, лекин 
тугалланмаган ижтимоий хавфли ҳаракат тушунилади. Масалан, 
қонун билан қўрикланадиган объектга зарар етказган ёки зарар 
етказиши мумкин бўлган харакатнинг мавжудлигидадир.
Ижтимоий хавфли тажовузга мувофиқ келувчи зарурий мудофаа 
ҳуқуқийлигининг муҳим шарти унинг мавжудлиги, яъни тажовузнинг 
бошланғич ва якуний ҳолатини аниқлашдан иборат. Тажовузнинг 
бошланиши деганда ЎзР Жиноят кодексида кўрсатилган жиноят 
белгиларини 
ифодаловчи 
ҳаракат 
ёки 
ҳаракатсизликларнинг 
хронологик жиҳатдан содир этиш тушунилади. Тажовузнинг фактик 
тугалланиши эса зарар етказиш вужудга келган ёки жиноий оқибат 
келиб 
чиққан вақт 
билан 
белгиланади. 
Ижтимоий 
хавфли 
тажовузнинг бошланғич ва якуний ҳолатини аниқлаш зарурий 
мудофаада ҳуқуқийлик ҳолатининг борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги 
масалани хал этиш учунгина эмас, шунингдек қонун муҳофазасидаги 
объектларга ижтимоий хавфли тажовуз содир этилганида ёки шундай 
тажовуздан мудофааланишда зарурий мудофаа чегарасидан четга 
чиқиш фактини аниқлаш учун хам керак. 
Шу муносабат билан Олий суд пленуми қарорида: «Зарурий 
мудофаа ҳолати фақатгина ижтимоий хавфли тажовуз юз берган 
вақтнинг ўзигагина эмас, балки тажовузнинг яна бошланиш хавфи 
мавжуд бўлган ҳолларда хам вужудга келади. Зарурий мудофаа 
ҳолати тажовуз тугагандан сўнг ҳам бўлиши мумкин, агар 
ҳимояланувчи иш ҳолатларига кўра тажовуз тугаган вақтини англай 
олмаган бўлса, ҳужум вақтида тажовузга нисбатан ва бошқа 


258 
ашёларнинг химояланувчи қўлига ўтиб қолишининг ўзи тажовуз 
тугаганлигидан далолат бермайди», деб кўрсатиб ўтилган. 
Зарурий мудофаа ҳолати тажовузнинг тугаши билан тугайди. 
Тажовузнинг тугаши биланоқ ҳужумнинг муқаррарлиги йўқолади, шу 
билан биргаликда зарурий мудофаа ҳуқуқи тўхтатилади. Тажовуз 
тугаганидан сўнг бирон-бир объектни ҳимоя қилиб, зарурий мудофаа 
қўлланиши мумкин эмас.
Тажовуз: а) ихтиёрий ёки мажбурий; б) мудофааланувчи 
томонидан унинг қайтарилиши; в) тажовузчининг ўз мақсадига 
етиши орқали тугалланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми зарурий мудофаа 
тўғрисидаги қоидани қўллаш тўғрисидаги рахбарий қарорида 
қуйидагича изоҳ берилган:
Тажовуздан олдин ёки у тугаганидан сўнг бирор зарурият 
бўлмаган ҳолда тажовуз қилувчига зарар етказилиши зарурий 
мудофаа деб ҳисобланмайди. Бундай ҳолатларда жавобгарлик 
умумий асосларга кўра ҳал қилинади. 
Учинчи шарти — тажовузнинг реаллиги, яъни тажовузнинг 
химояланувчи хаёлида бўлмай, балки хақиқатан хам (объектив) рўй 
берганлигидир. 
Бу ҳолатларда зарурий мудофаа чораларини қўллаган шахсга, 
барча ҳолатлар юз берган вазият, хақиқатда хам тажовуз юз бераяпти, 
деб тахминлашга асос бўлса ва шахс ўзининг тахминлари хатолигини 
билмаган ва билиши хам мумкин бўлмаган бўлса, унинг ҳаракатлари 
зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган деб топилиши керак. 
Агар вужудга келган вазият шахсга тажовузнинг йўқлигини 
тушуниш учун асос бўлса, у хаёлан ҳужум қилаётган шахсга зарар 
етказса, ҳимояланувчининг жавобгарлиги истисно қилинмайди, балки 
айбнинг эҳтиётсизлик шакли мавжуд бўлиб ва мудофааланувчи 
эҳтиётсизлик орқасида зарар етказилганлиги учун жавобгарликка 
тортилади. 
Ҳозирги кунда олимлар ўртасида тажовузга нисбатан зарурий 
мудофаанинг тўртинчи шарти сифатида – тажовузнинг характери, 
Зарурий мудофаа фақат ижтимоий хавфли тажовуз содир 
этилаётган вақтда эмас, балки реал ҳужум бўлиш хавфи мавжуд 
бўлганда хам содир этилиши мумкин.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling