Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-БОБ: ҚИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

11-БОБ: ҚИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО 
ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР 
 
1. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар 
тушунчаси ва турлари.
Судда кўрилиб, жиноий жавобгарликка лойиқ деб топилган 
ишлар ўзининг объектив ва субъектив белгиларига кўра жиноий 
қилмишдан иборат бўлади. Айрим холларда бундай қилмишлар 
ижтимоий хавфли бўлмасдан, балки ижтимоий фойдали бўлиши хам 
мумкин. 
Бундай 
ҳаракатлар 
жиноят 
ҳуқуқида 
қилмишнинг 
жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб аталади. Жиноят 
ҳуқуқида қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи шундай 
ҳолатлар мавжудки, улар ташқи томондан жиноятга ўхшасада, бироқ 
жиноий жавобгарликка лойиқ, жиноят қонуни билан қўриқланадиган 
муносабатларга зарар етказувчи ижтимоий хавфли қилмиш, деб 
топилмайди, аксинча ижтимоий фойдали ҳисобланади. Қилмишнинг 
жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар дейилганида жиноят 
белгилари мавжуд бўлса хам, жиноят деб ҳисобланмайдиган 
харакатлар тушунилади.
Бундай ҳолатларнинг Жиноят кодексидаги белгиланиши 
инсонпарварлик ва адолат тамойилларига амал килинганлигидан 
дарак беради. Бундай ҳолатлар ижтимоий фойдалилик ҳисобланади 
ва уларнинг содир этишига қонунда йўл қўйилган.
Жиноят 
кодексида 
қилмишнинг 
жиноийлигини 
истисно 
килидиган ҳолатларнинг белгиланиши: бир томондан жиноий 
репрессия чораларининг камайишига олиб келса, иккинчи томондан 
фукароларнинг ҳуқуқий фаоллигини кучайтиради. 
Ўзбекистан Республикаси Жиноят кодексининг 35-моддасида 
бундай ҳолатларнинг умумий тушунчаси ва турлари берилган. Ушбу 
модданинг биринчи қисмида: «қилмишда ушбу кодексда назарда 
тутилган аломатлар расмий жиҳатдан мавжуд бўлса-да, лекин у 
ижтимоий хавфли, ғайриқонуний ёки айбли бўлмаса, қилмишнинг 
жиноийлигини истисно киладиган ҳолатлар деб топилади»,— 
дейилган. 
Ушбу модданинг 2-қисмида эса қилмишнинг жиноийлигини 
истисно қиладиган ҳолатларнинг турлари кўрсатилган. Буларга; 
1) 
кам аҳамиятли қилмишлар (36-модда); 
2) 
зарурий мудофаа (37-модда); 


251 
3) 
охирги зарурат (38-модда); 
4) 
ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш 
вақтида зарар етказиш (39-модда); 
5) 
буйруқ ёки бошқавазифани ижро этиш (40- модда); 
6) 
касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик 
(41-модда). 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling