Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
иккинчиси, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг қатьийлиги. Ихтиёрийлик деганда
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
иккинчиси, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг
қатьийлиги. Ихтиёрийлик деганда, шахснинг бошланган жиноий ҳаракатни ўз хоҳиши билан ҳеч қандай ташқи таьсирларсиз охирига етказиш имкони борлигини англаган ҳолда тўхтатиши тушинилади. Бундай қайтишнинг мотиви турлича (уялиш, фарзандлари тақдири ҳақида ўйлаш, диний эътиқоди, жабрланувчига раҳми келиши ва бошқалар), шунингдек, қариндош ва дўстларининг маслаҳатларига кўра натижасида бўлиши мумкин. Ихтиёрий қайтишнинг муҳим шартларидан бири бу шахснинг жиноятни давом эттириш ва якунига етказишга имкони борлигини англашидир. Бундай ҳолатларсиз, шахс агар ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра жиноятни якунига етказа олмаса ёки уни содир этишга қодир бўлмаса, уни жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш сифатида баҳолашга асос бўлмайди. Масалан, агар шахс қасддан одам ўлдиришга ҳаракат қилса, лекин атрофда одамларнинг борлиги, қуролнинг яроқсизлиги туфайли қилмишни содир этмаса, бу ихтиёрий қайтиш ҳисобланмайди. Демак, жиноят содир этиш учун имониятнинг йўқлиги ихтиёрий қайтиш ҳисобланмайди, балки жиноятчи жиноий харакатни тўхтатишга мажбур бўлади. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш қатьий бўлиши керак. Қатьийлик, жиноят содир этаётган шахснинг жиноят содир этиш фикридан қайтиши ва ўзининг жиноий ҳаракатини тўхтатишидир. Ихтиёрий қайтишда вақт жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтган ҳолларда аҳамиятга эга бўлмайди. Бу икки белгига кўра жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб ҳисоблаш учун: биринчидан, жиноятни охирига етказиш имкони мавжудлиги; иккинчидан, жиноий оқибатни олдини олинган бўлиши керак. Шахсни жиноятни охирига етказиш имкони борлигини англаши шуни ифодалайдики, у жиноятни охирига етказиш учун барча имкониятларга, жиноятни амалга ошириш учун барча қурол ва воситаларга эга бўлади ва буни билади. Ихтиёрий қайтиш жиноий оқибат юз бергунга қадар, яьни тайёргарлик ва суиқасд босқичида бўлган бўлиши лозим. Жиноят кодексида жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг иккита тури белгиланган бўлиб, улардан бири жиноятнинг обьектив 242 томони содир этилгунга қадар бўлган барча ҳаракатлар, иккинчиси, обьектив белгиларига кўра бир-биридан фарқ қилувчи ҳаракатлардир. Ихтиёрий қайтишнинг бу икки тури обьектив белгиларига кўра бир-биридан фарқ қилади, бироқ хар икки тур учун умумий бўлган: а) жиноий ҳаракатни ёки жиноий оқибат юз беришини тўхтатиш; б) ихтиёрий қайтиш; в) қайтишнинг қатьийлиги каби белгиларга эгадир. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг пассив кўриниши моддий ва формал таркибли жиноятларда бўлиши мумкин. Бу ўринда энг муҳими шахснинг тайёргарлик ҳаракатини бошлаганлиги ёки жиноят обьектив томонини бажаришга киришганлиги ва жиноятни тўлиқ содир этмаслиги ҳисобланади. Ихтиёрий қайтишнинг биринчи тури пассив бўлиб, жиноий фаолият жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш босқичида тугайди. Жиноят содир этишга тайёргарлик кўриш босқичида ихтиёрий қайтиш одатда пассив ҳаракат орқали амалга оширилади. Масалан, жиноятга тайёргарликни тўхтатиш. Шунингдек ихтиёрий қайтиш актив ҳаракат билан ҳам амалга оширилиши мумкин (масалан, жиноят қуролини йўқотиш, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлирига тайёрланаётган жиноят ҳақида хабар бериш). Ихтиёрий қайтишнинг иккинчи тури эса шахс томониидан содир этилган жиноят оқибатининг олдини олишга қаратилган ҳаракатдир. Тамом бўлмаган суиқасд босқичидаги ихтиёрий қайтиш ҳам ҳаракатсизликда ифодаланади. Шахс жиноятнинг обьектив томонини амалга оширишни бошлаган ҳолда, уни охирига етказмасдан тугатади. Масалан, жиноятчи ўғрилик жиноятини содир этиш мақсадида уйниинг қулфини бузади, аммо уйда хонадон эгаларининг борлигини кўриб жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтади. Тамом бўлмаган суиқасд актив ҳаракат орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Масалан, она ўз чақалоғини ўлдириш мақсадидда уни овқатлантирмай қўяди, лекин кейинчалик бунинг олдини олиш мақсадида зарур чораларни кўради. Шахс жиноятни жиноятни тавсифловчи ташқи таъсир остида эмас, балки, ўзининг ички ишончига асосан содир этмайди. М.Ҳ.Рустамбоев ва Қ.Пайзуллаевнинг фикрларига кўра, тамом бўлган суиқасдда ихтиёрий қайтиш бўлиши мумкин эмас. Улар ўз фикрларини қасддан одам ўлдириш жинояти мисолида кўриб чиқиб 243 шундай дейдилар, шахс одам ўлдиришга суиқасд қилган бўлса, у содир этиб бўлинган ҳаракатни бартараф эта олмайди 1 . Баьзи бир олимларнинг фикрига кўра: “Тамом бўлган суиқасдда ихтиёрий қайтиш, баьзи жиноятларда, қайсики, жиноят содир этиш билан унинг оқибати келиб чиқиши оралигида муайян вақт бўлган ва ушбу вақт оралиғида шахс жиноий оқибатни олдини олиши мумкин бўлган жиноятларда мавжуд бўлишини таъкидлайдилар”. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш субьектив томондан қасддан содир этилган жиноятларда мавжуд бўлади. Масалан, жиноятчи уй ичида одамлар ухлаётганлигини билган ҳолда уйга ўт қўяди. Унинг уйга ўт қўйишга бўлган муносабати тўғри қасддан ичкарисидаги одамларнинг хаётига бўлган муносабати эса эгри қасддан бўлади. Чунки уй ичидаги одамлар оловдан қочиб ўлмай қолиши ҳам мукин. Агар шахс жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтса, ҳам тўғри қасддан, ҳам эгри қасддан содир этилиши мумкин бўлган жиноятдан ихтиёрий қайтиши мумкин. Жиноят кодекси 30-моддаси иштирокчиликда содир этилаётган жиноятлардан учун ҳам ихтиёрий қайтганлик учун жавобгарликни истисно этади. ташкил отчи, далолатчи ёки ёрдамчи ихтиёрий равишда жиноят содир этишдан қайтиб, жиноятни олдини олиш учун зарур бўлган ўзига боғлиқ барча чораларни ўз вақтида кўрса, у жиноятда иштирок этганлиги учун жавобгар бўлмайди. Бу қоидадан иштирокчиларнинг жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиши, якка шасни жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишидан кескин фарқ қилади: Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling