Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
биринчидан, қонунда ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчига
жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтганлик учун жавобгарликдан озод этиш учун муайян шартлар назарда тутилган. иккинчидан, қонунда жавобгарликдан озод қилиниши мумкин бўлган иштирокчилар доираси чегараланган, яьни фақатгина далолатчи, ташкилотчи ва ёрдамчи жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. учинчидан, улар томонидан жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиб жиноятни олдини олиш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни кўрилган бўлиши зарур. 1 Рустамбоев М.Х., Пайзуллаев Қ. Особенности добровольного отказа в насильственных преступлениях против личности. //Конституция ҳуқуқий давлат қуришнинг асоси. Илмий-амалий анжуман. Тошкент, 1996 й . Б. 28-32 244 5.Тамом бўлган жиноят Жиноятни тамом бўлган деб топиш учун, Жиноят кодекси Махсус қисми тегишли моддасида назарда тутилган аниқ бир жиноятнинг барча белгилари (обьект, обьектив томон, субьект, субьектив томон) содир этилган бўлиши лозим. Модданинг диспозициясида кўрсатилган обьектив томоннинг барча белгилари ва субьектив томон (қасд ёки эҳтиётсизлик) тўлиқ мавжуд бўлганда жиноят тамом бўлган деб топилади. Жиноятнинг тамом бўлган вақтини аниқлаш учун ҳар бир ҳолатда унинг тугалланган вақтини билиш лозим. Бу жиноят қонунида белгиланган аниқ бир жиноят таркибига боғлиқ бўлади. Моддий таркибли жиноятларда Жиноят кодекси Махсус қисми моддасида кўрсатилган оқибат келиб чиққан бўлиши лозим. Баьзи бир жиноятларда унинг тамом бўлган вақтини аниқлаш қийин. Жиноят белгисини ташкил қилувчи оқибатнинг келиб чиққанлиги ва айбдорнинг қасди айни шу оқибатни келтириб чиқаришга қаратилганлиги эьтиборга олинади. Агар қасд қилинган оқибатдан бошқа оқибат келиб чиққан бўлса (масалан, шахс қасддан одам ўлдириш мақсадида жиноят содир этса, аммо баданга оғир шикаст етказса). Бундай ҳолатда жиноят содир этишга суиқасд бўлади. Формал таркибли жиноятлар учун эса, жиноий оқибат юз берган ёки юз бермаганлигидан қатьий назар, Жиноят кодекси Махсус қисми моддасида назарда тутилган, ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши билан жиноят тамом бўлган ҳисобланади. Масалан, хақорат қилиш жиноятида шахснинг шаьни, қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар содир этилган вақтдан бошлаб, жиноят тамом бўлган ҳисобланади. Баьзи жиноятларда оқибатнинг юз бериши билан эмас, балки шундай оқибатнинг юз бериш хавфи остида қолдириш билан жиноят тамом бўлган ҳисобланади. Масалан таносил ёки ОИТС касаллигини тарқатиш жиноятида, била туриб бошқа шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирилган вақтдан бошлаб жиноят тамом бўлган ҳисобланади. (Жиноят кодекси 113-модда, 1-қисм). Баьзан қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги юқорилигига қараб, жиноий гурухни ташкил этиш билан боғлиқ бўлса, жиноят худди шу нарса ташкил этилган вақтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади. 245 Масалан, жиноий уюшма ташкил этиш (Жиноят кодекси 242-модда). Бу қилмиш жиноий уюшма ёки унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек унинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришига қаратилган фаолиятни амалга ошириш билан тамом бўлган ҳисобланади. Жиноят ҳуқуқида бундай жиноятлар кесик таркибли жиноят деб юритилади. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишни чин кўнгилдан пушаймон бўлиш, яъни шахсни ўз айбига иқрор бўлиб, жиноятни фош этишга ёрдамлашган фаол хатти-ҳаракатидан фарқлай олиш лозим: Биринчидан, бу икки тушунча бир-биридан юридик табиатига кўра фарқ қилади. Яъни жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик, ҳуқуққа хилофлилик ва жазога сазоворлик белгилари мавжуд эмаслиги сабабли жиноий жавобгарликни истисни қилувчи ҳолатлардан бири ҳитсобланади. Чин кўнгилдан пушаймон бўлиш эса жиноятнинг барча белгиларига эга бўлиб, қуйидагиларда намоён бўлади: а) жазони енгиллаштирувчи ҳолат (Жиноят кодекси 55-модда 1-қисми); б) шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун асос (Жиноят кодекси 66-модда); в) шахсни жиноий жазодан озод қилиш учун асос (Жиноят кодекси 71-модда). Иккинчидан, ихтиёрий қайтиш жиноят тамом бўлгунга қадар амалга оширилиши мумкин, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш эса жиноят содир этилганидан кейинги хулқ-атвор ҳисобланади. Учинчидан, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш ҳам пассив, ҳам актив шаклда содир этилиши мумкин. Чин кўнгилдан пушаймон бўлиш эса фақат актив ҳаракат орқали содир этилади. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling