Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
биринчидан, тамом бўлган суиқасднинг ижтиомий хавфлилиги тамом бўлмаган суиқасдга нисбатан юқори; иккинчидан
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
биринчидан, тамом бўлган суиқасднинг ижтиомий хавфлилиги
тамом бўлмаган суиқасдга нисбатан юқори; иккинчидан, суиқасднинг икки турга бўлиниши жиноятни охирига етказиш масаласини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга; учинчидан, жазо тайинлашда эътибор берилади; тўринчидан, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш масаласини аниқлашда катта аҳамиятга эга. Жиноят ҳуқуқида баьзи бир назариётчилар суиқасднинг учинчи турини - яроқсиз суиқасд ҳам мавжуд, деб ҳисоблайдилар. Бу ўз навбатида яроқсиз обьектга (предметга) суиқасд ва яроқсиз восита билан суиқасд қилишга бўлинади. Яроқсиз обьектга (предметга) суиқасд қилиш шахснинг хатоси туфайли жиноят қонуни билан қўриқланадиган обьектга зарар етказилмаслигида ифодаланади. Бунда шахс жиноят обьектига нисбатан эмас, балки, предметига нисбатан хато қилади. Шахсни ўлдириш мақсадида яроқсиз қуролдан ўқ ўзиш, айбдор томонидан заҳар деб ҳисобланган, лекин зарарсиз бўлган кукуннни шахсга бериш бунга мисол бўла олади. Юқоридаги мисоллардан суиқасдни яроқсиз суиқасд деб ҳисобаш қийин. Яроқсиз суиқасдда шахс жиноятни тугатиш мақсадидда аниқ бир обьектга тажовуз қилади, аммо хатога йўл қўйганлиги туфайли ўз мақсадига эриша олмайди. Яроқсиз восита билан суиқасд қилиш суиқасднинг яна бир тури ҳисобланади. Бунга ҳам юқоридаги мисолларни келтириш мумкин. яроқсиз обьектга суиқасд қилиш жиноят содир этиш воситаси умуман яроқсизлиги ва ундан белгиланган мақсадда фойдаланиб бўлмаслиги билан фарқланади. 239 4. Жиноятни содир этишдан ихтиёрий қайтиш. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгилари 1994 йилги Жиноят кодекси 26-моддаси ва 30- моддаси 5-қисмида ифодаланган. Жиноят кодекси 26-моддаси 1- қисмига мувофиқ шахс жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки бевосита жиноят содир этишга қаратилган ҳаракатларини охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек жиноий оқибат келиб чиқишини англаган ҳолда, шундай оқибат келиб чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб баҳоланади. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш фақат жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш боқичида, яьни жиноят тамом бўлмаган ҳолда юридик аҳамиятга эга. Қонунда қайси ҳолларда жиноятдан ихтиёрий қайтиш мумкинлигини белгилаб қўйилган. Жиноят кодекси 26-моддаси 1- қисмига кўра: а) шахс томонидан тайёргарлик кўриш ҳаракатларини тўхтатиш; б) жиноятни содир этишни тўхтатиш; в) жиноий оқибат келиб чиқишини олдини олиш жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб ҳисобланади. Шахснинг жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтганлик учун жиноий жавобгарликка тортилмаслиги асослари ҳуқуқий адабиётларда турлича кўрсатилган. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш орқали қилмишнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилиги Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling