Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

“шарт–шароит 
яратиш” 
тушунчасига киритади. Тайёргарликнинг дастлабки иккита объектив 
белгиси муқобил аҳамиятга эга. Тайёргарлик келгусида жиноят содир 
этиш учун шарт-шароит яратишга, шунингдек бундай кейин 
жиноятни яширишга ёки айни бир вақтнинг ўзида унисига ҳам 
бунисига ҳам қаратилган бўлиши мумкин.
Жиноятга тайёргарлик кўриш қонун билан қўриқланадиган 
бирор объектга бевосита хавф тугдирмайди ва шу белгиси билан у 
жиноятга суиқасд қилишдан фарқ қилади. Жиноятга тайёргарлик 
кўриш жиноятни содир этишни осонлаштириш мақсадида амалга 
ошириладиган фаол ҳаракатларидан иборатдир. Жиноят содир этиш 
учун амалга ошириладиган ҳаракатлар икки хил бўлади: бири жиноят 
таркибининг элементи бўлса, иккинчиси жиноят содир этилишини 
таьминловчи актдир. Бу икки ҳаракатнинг мавжудлиги шахсни 
жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Бу ҳаракатлар жиноят содир этишга ёки жиноятни яширишга 
ёрдам берувчи ҳаракатлардан иборат бўлиши мумкин. Жиноят содир 
этиш босқичи сифатида тайёргарлик фақат аниқ бир жиноят содир 
этиш учун тайёргарлик кўрилгандагина мавжуд бўлади. Бунда 
субъект жиноятни охирига етказишига ишонади. Агар шахс ҳар 
эҳтимолга қарши, масалан, бирон-бир қилмишни амалга ошириш 
қуроли ёки воситасини тайёрлаши ёки олиши жиноят содир этиш 
босқичи сифатида баҳоланмайди. Баъзи ҳолларда шахснинг бундай 
ҳаракати мустақил жиноят таркибини ташкил қилиши мумкин. 
Масалан, қасддан одам ўлдириш мақсадида ўқ отар қуролдан 
фойдаланиш учун унга қонунга хилоф тарзда эгалик қилса айбдор 
Жиноят кодекси 247-моддасидаги алоҳида жиноят таркиби бўйича 
жиноий жвобгарликка тортилади. 


231 
Жиноят қуроли деганда амалиётда ҳам назарияда ҳам бевосита 
унинг ёрдамида жиноят содир этиладиган, яьни жиноят объектив 
томонини тўлиқ ёки қисман амалга оширувчи предмет тушунилади. 
Бунга ўқ отар қуроллар, пичоқ, қилич, найза мисол бўла олади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling