Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиноятга тайёргарлик кўриш
Жиноятни содир этиш воситаси эса қилмишнинг содир
этишлишини осонлаштиради. Масалан, қалбаки ҳужжат, мол-мулкни талон тарож қилиш воситаси бўлиши мумкин. Бундай ташқари айни бир предмет баъзи бир жиноятлар учун қурол, баъзи бир жиноятлар учун восита бўлиб хизмат қилиши мумкин. Масалан, жабрланувчининг мулкини ўғирлаш мақсадида, унга уйқу дорини бериб ухлатиб қўйилса бу жиноят содир этиш воситаси бўлади. Аммо шу доридан одам ўлдириш мақсадида файдаланиш ҳам мумкин. Бундай ҳолатда бу жиноят содир этиш қуроли деб топилади. Жиноятга тайёргарлик кўриш жиноят содир этиш учун иштирокчиларни излашда ҳам ифодаланади. Масалан, келишув битимини тузиш, қўрқитиш, жиноятни содир этишса, бойиб кетишларига ишонтириш, жиноий йўл билан топилган бойликни бўлишишни таклиф қилиш ва ҳоказолар. Келишув – бу камида икки кишининг жиноят содир этишга ёки жиноят изини яширишга қаратилган битими. Масалан, бир киши жиноят содир этса, иккинчиси жиноят изларини йўқотади. Келишув икки хил, жиноят содир этишга ёки уни яширишга қаратилган бўлиши мумкин. Жиноятга тайёргарлик кўришга қаратилган қилмишларни йўналишига кўра икки гуруҳга бўлиш мумкин: 1. Жиноят содир этишга шарт-шароит яратувчи қилмишлар. 2. Жиноятни яширишга қаратилган қилмишлар. Жиноят содир этишга шароит яратувчи ҳаракатларга: жиноят қуролини қидириш, тайёрлаш, мослаш, келишиш ва бошқаларни киритиш мумкин. Жиноят содир этиш қуроли ёки воситаларини қидириш қонуний йўл билан (ўт қўйиш мақсадида бензин сотиб олиш), шунингдек ғайриқонуний йўл билан (ўғирлик йўли билан ўқ отар қуролни эгаллаш) амалга оширилиши мумкин. Қурол ёки воситаларни жиноят содир этишга мослаштириш – бирон-бир предметга муайян шакл бериш, қайта ишлаш каби характлардан иборатдир. Жиноят содир қилиш ёки уни яширишга қаратилган ҳаракатлар кўп бўлиб, уларнинг барчасини бир вақтнининг ўзида кўриб чиқиш 232 мумкин эмас, шунинг учун қонун чиқарувчи қонунда унинг умумлашган шаклини қўллайди. Субъектив томондан тайёргарлик кўриш фақат тўғри қасддан содир этилади. Эҳтиётсизлик орқасидан содир этиладиган жиноятларга тайёргарлик кўриш мумкин эмас. Тайёргарлик онгли равишда амалга оширилган мақсадли ҳаракат бўлиб, бу босқичда жиноятни содир этишга бўлган қасд амалга оша бошлайди. Шахс ўз ҳаракати билан жиноятни содир этишга ёки уни яширишга тайёргарлик кўраётганини англайди. Жиноятга тайёргарлик кўриш жиноят содир қилишдан ижтимоий хавфли оқибат юз бериши билан фарқ қилади. Жиноятга тайёргарлик кўришни баҳолашда бу жиноятни содир этишнинг дастлабки босқичи айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолда тугатилганлигини ҳисобга олиш лозим. Кўпчилик ҳолларда жиноятга тайёргарлик кўриш ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан шу босқичнинг ўзида тўхтатилади. Баьзи ҳолларда шахс жиноят содир этиб бўлмаслигига, жиноий ҳаракатни амалга оширишнинг имкони йўқлигига (жиноят содир этиш қуроли ёки воситасининг яроқсизлиги, иштирокчиларнинг жиноят содир этишдан бош тортиши) ишонч хосил қилади. Жиноятга тайёргарликнинг айбдорга боғлиқ бўлмаган асосларга кўра узилиб қолганлиги тергов органи ходимлари томонидан исботланади. Объектив томонни бажаришгача бўлган хатти-ҳаракатнинг узилиб қолиши, жиноятни тайёргарлик босқичидаёқ тугалланганлигини аниқлаш уни суиқасд қилишдан ажратиш имконини беради. Айнан жиноий ҳаракатнинг жиноят объектив томонининг фактик жиҳатдан ижро этилгунга қадар узилиб қолиши, жиноятга тайёргарлик кўрилганлигини аниқлаш учун асос бўлади. Агар шахс жиноятга тайёргарлик кўриш босқичида бошқа бир жиноятни содир этган бўлса, бунда унинг ҳар бир жинояти алоҳида- алоҳида квалификация қилинади. Масалан, шахс босқинчилик жиноятини содир этиш учун қуролга эга бўлиш мақсадида қурол ўғирласа, бунда унинг жинояти ўғирлик ва босқинчилик жиноятига тайёргарлик кўриш деб топилади. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling