Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Жиноятга тайёргарлик кўриш жиноят содир этиш учун шарт-
шароитларни яратишда ифодаланади. Жиноятга суиқасд (ҳаракат 
билан, алоҳида ҳолларда ҳаракатсизлик билан) бевосита жиноятни 
содир этишга қаратилган бўлиб, жиноятнинг объектив томони амалга 
оширилади, аммо у жиноятчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра 
охирига етказилмайди. Тамом бўлган жиноятда жиноят таркибининг 
барча белгилари мавжуд бўлади. Дастлабки иккита босқич- жиноятга 
тайёргарлик ва суиқасд жиноят ҳуқуқи назариясида “тахминий 
жиноий ҳаракат” тушунчаси асосида бирлаштирилган
Шахснинг ҳаракатида тамом бўлмаган жиноят белгиларининг 
мавжудлиги обьектив ва субъектив белгилар билан чегараланган. 
Шунингдек, жиноятни содир этиш босқичлари жиноят турларига ҳам 
боғлиқ бўлади. Жиноятни содир этиш босқичи, жиноятчининг аниқ 
жиноий тажовузни амалга оширишга қаратилган жиноий қасддир. 
Жиноятни содир этиш босқичлари қатор объектив белгилари билан 
фарқланади.
Жиноятга тайёргарлик кўриш моддий таркибли жиноятларга хос 
бўлиб, бу жиноятнинг содир этилиш шаклига боғлиқдир. 
Бу қоида жиноят содир этишнинг иккинчи босқичи, яъни 
жиноятга суиқасд қилишга ҳам тўлиқ тааллуқлидир.  
Ҳаракат орқали амалга оширилувчи формал таркибли жиноятга 
суиқасд бу жиноятнинг объектив томони:
a. 
мураккаб, яьни бир қанча ҳаракатлардан иборат бўлса; 
b. 
давомли ҳаракатларда ифодаланади. Жиноят ҳуқуқи 
назариясига кўра жиноятга ҳаракатсизлик орқали ҳам тайёргарлик 
кўрилиши мумкин. Амалиётда эса бундай ҳолатлар учрамайди, 
чунки буни исбот қилиш жуда қийин, унинг хавфлилик даражаси эса 
жуда паст.
Жиноят содир этиш босқичлари бир-биридан объектив белгилар 
– жиноий ҳаракатнинг тугаш вақтига кўра фарқланади. Бу ўринда 
тажовузнинг тамом бўлиш вақтига кўра фарқ қилувчи моддий ва 
формал таркибли жиноятларни фарқлаш лозим бўлади. 
Баьзи амалиёт ходимлари ва назариётчилар агар формал 
таркибли жиноят ҳаракат орқали содир этилган бўлса, унга суиқасд 
қилиш мумкинлигини таъкидлайдилар. Бу ҳолат жиноят объектив 
томонининг бошланиш вақти билан тугалланиш вақти ўртасида 
муайян вақт ўтганида аҳамиятга эга. Бунга пора бериш жинояти 


228 
мисол бўла олади. Мансабдор шахс билан бўлган келишувга кўра 
пора берувчи мансабдор шахсга порахўрлик жиноятнинг предмети -
катта миқдордаги пул суммасини почта ёки телеграф орқали 
юборади. Пора бериш предмети юборилганидан бошлаб уни 
олгунгача бўлган вақт оралиғида жиноятга суиқасд қилиниши 
мумкин. Бунга фирибгарлик жинояти ҳам мисол бўла олади. 
Фирибгарга жабрланувчи учинчи шахс орқали мулкий ҳуқуқини 
ўтказади. Мулкий ҳуқуқ учинчи шахсга ўтказилган вақтдан бошлаб, 
фирибгар уни қабул қилиб олгунига қадар бўлган вақт оралиғида 
жиноятга суиқасд қилинади.
Жиноий оқибатнинг келиб чиқиши жиноятнинг учинчи, охирги 
босқичини ифодалайди. Моддий торкибли жиноятлар объектив 
томоннинг зарурий белгиси бўлган оқибат келиб чиққач жиноят 
тамом бўлган ҳисобланади. Жиноятнинг оқибати-тажовуз объектига 
етказилган турли: моддий, жисмоний, руҳий, сиёсий, ижтимоий 
зарарларда ифодаланади. Зарарнинг ҳусусияти ва миқдори Жиноят 
кодексида белгиланади. Шунинг учун қонун талабидан келиб чиқиб 
жиноятнинг тамом бўлган ёки бўлмаганлигини белгилаш мумкин.
Амалиётда жиноятнинг учала босқичини ҳам амалга ошириш 
зарур бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд. Баъзи ҳолларда шахс жиноятга 
фақат тайёргарлик кўради ва шу босқичнинг ўзида жиноий ҳаракат 
тугайди. Баъзан жиноятга суиқасд қилади, яъни ўзига боғлиқ 
бўлмаган сабабларга кўра қилмишини охирига етказа олмайди. 
Учинчисида шахс жиноят таркиби белгиларини тўлиқ содир этади. 
Агар шахс жиноятга тайёргарлик кўриб (қурол тайёрласа), сўнг 
жабрланувчини пойлаб унга ўқ узса, аммо ўқ тегмаса, қилмиш одам 
ўлдиришга суиқасд деб баҳоланади. Агар ўқ тегиб шахс ўлса, жиноят 
тамом бўлган ҳисобланиб, олдинги икки босқични ҳам қоплаб кетади.
Жазо тайинлашда жиноят содир этилишининг ҳар бир 
босқичини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, улар қилмишнинг 
ижтимоий хавфлилигини белгилайди. Умумий қоидага кўра суиқасд 
тайёргарлик кўришдан, тамом бўлган жиноят эса суиқасддан 
хавфлироқдир. Бу жиноятнинг қайси босқичда тугалланганлигига 
қараб оғирроқ жазо тайинланишини англатади. Жиноятнинг ҳар бир 
босқичи алоҳида квалификацияни талаб қилади, бу айбдорнинг 
қилмишни тўғри англаб олиш, унинг хавфлилик даражасини 
белгилаш учун керак бўлади. Жиноят кодекси Махсус қисми 
моддасига мувофиқ жиноятга тайёргарлик кўриш ёки унга суиқасд 
қилиш учун худди тамом бўлган жиноятга ҳос бўлган жазо 


229 
тайинланган. Тамом бўлмаган жиноят учун жавобгарлик асоси 
Жиноят кодекси 25-моддаси 1, 2-қисмларида назарда тутилган 
жиноятга тайёргарлик ёки жиноят содир қилишга суиқасд қилганлик 
таркибининг мавжудлигидир. Шунинг учун мазкур босқичларда 
узилган жиноятни ҳуқуқий баҳолаш учун Умумий қисм нормаларига 
мурожаат қилинади. Ундаги умумий асосларнинг жами тамом 
бўлмаган жиноят учун жавобгарликнинг ҳуқуқий негизини ташкил 
этади. Шундай қилиб жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш 
босқичларини баҳолашда Жиноят кодекси Умумий қисминг 25-
моддаси, шунингдек, Махсус қисмдаги бундай тамом бўлган жиноят 
учун назарда тутилган жавобгарлик қўлланилади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling