Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
2. Жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш. Жиноят ҳуқуқида муддатнинг ўтиши деганда, жиноят қонунига асосан содир этилган жиноят учун суд томонидан белгиланган муддатнинг ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўтиши тушунилади. Муддатнинг ўтиши муайян вақтнинг ўтишида ифодаланади. Жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун жиноят содир этиш вақти муайян аҳамиятга эга бўлса, жиноий жазодан озод қилишда муддат ўтишининг бошланишида эса суд ҳукмининг қонуний кучга кириши аҳамиятли ҳисобланади. Суд ҳукми апппеляция шикояти ва протести келтириш муддати ўтгандан сўнг қонуний кучга киради. Агар аппеляция шикояти кўриб чиқилиб, хукм бекор қилинган бўлса, 465 муддат иш юқори суд томонидан кўрилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ишни апелляция тартибида юритиш учун шикоят ёки протест келтириш муддати ўн кун, айбдор, оқланувчи ёки жабрланувчи эса ҳукмни олган кунда бошлаб ўн кунлик муддат қилиб белгиланган. Жиноятлар жами бўйича жазо тайинлаш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, судлар барча жиноятларни ҳисобга олиб, жиноятлар жами бўйича жазо тайинлайди. Бир қанча жиноятлар бўйича жазо тайинланганда муддатнинг ўтиши тайинланган жазо муддатига нисбатан ҳисобланади. Жазони ижро этиш муддатининг ўтиши билан шахс жазодан тўлиқ ва ҳеч қандай шарт қўйилмасдан озод қилинади. Жазонинг ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги сабабларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: биринчи гуруҳга, суд ҳукми бўйича белгиланган жазони ижро этишга қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган, суд ёки жазони ижро этувчи орган ходимларининг ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараганлиги, махкумнинг оғир касаллиги ва бошқалар киради. иккинчи гуруҳга, махкумнинг жазони ижро этишдан бўйин товлаши киради. Жазони ижро этиш муддатининг ўтиши суд ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганидек ҳукм бир қатор асосларга кўра ижро этилмаган вақт давомида айбдорга боғлиқ бўлмаган ёки янги жиноят содир этилмаган ва жазони ижро этишдан бўйин товламагани ҳолда муддатнинг ўтиши ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда муддатнинг ўтиш қоидаси бузилмаган бўлса, ушбу муддат ўтиши билан айблов ҳукми ижро этилмайди. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling