Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

18-БОБ: ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШ 
1. 
Жазодан озод қилиш тушунчаси. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Жиноий жазодан озод қилиш жиноят содир қилишда айбдор 
деб топилган ва жазога махкум қилинган шахсга нисбатан жазони 
қўллаш ёхуд бошқа усул ва воситалар билан жазо мақсадларига 
эришиш имконияти мавжуд бўлсада, жазони ўташни давом 
эттиришдан давлатнинг воз кечишидир. Ёки бошқача айтганда 
жазодан озод қилиш деганда, айбдорни айнан суд ҳукми билан 
тайинланадиган жазодан озод қилиш тушунилади.
Жазодан озод 
қилишнинг турлари 
Жазони ижро 
этиш 
муддатининг 
ўтиб кетганлиги 
муносабати 
билан озод 
қилиш
(ЖК 69-моддаси) 
Шахснинг 
ижтимоий 
хавфлилик 
хусусияти-ни 
йўқотганлиги 
муносабати 
билан уни озод 
қилиш
(ЖК 70- 
моддаси) 
Айбдор ўз 
қилмишига чин 
кўнгилдан 
пушаймон 
бўлганлиги 
муносабати 
билан озод 
қилиш
(ЖК 71-моддаси) 
Шартли хукм 
қилиш (ЖК 72-
моддаси) 
Жазони ўташдан 
муддатидан 
илгари шартли 
озод қилиш
(ЖК 73-моддаси) 
Жазони 
енгилроғи билан 
алмаштириш
(ЖК 74-моддаси) 
Касаллик ёки 
мехнат 
қобилиятини 
йўқотиши 
оқибатида 
жазодан озод 
қилиш
(ЖК 75-моддаси) 
Амнистия акти 
ёки афв этиш 
асосида жазодан 
озод қилиш
(ЖК 76-моддаси) 


462 
Жазодан озод қилиш жиноий жавобгарликдан озод қилиш 
қоидасининг таркибий қисми бўлиб, жиноий жавобгарликни амалга 
оширишнинг бир шакли сифатида жазодан озод қилишни тақазо 
этади.
Жиноий жазодан озод қилишни учга бўлиш мумкин:  
1) 
жиноий жазодан тўлиқ озод қилиш 
2) 
жиноий жазодан қисман озод қилиш 
3) 
жиноий жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиш 
Жиноий жазодан тўлиқ озод қилишда суд айблов ҳукмида жазо 
турини белгилайди ва белгиланган жазони ижро этмасликка қарор 
қилади. Бу турга жазони ижро этиш мудатининг ўтиб кетганлиги (69-
модда), шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги 
(70-модда), айбдорнинг чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги (71-
модда), шартли жазо белгилаш (72-модда) каби жазодан озод қилиш 
турлари киради.
Жиноий жазодан озод қилишнинг иккинчи турида эса, махкум 
суд белгилаган жазонинг бир қисмини ўтайди ёки белгиланган жазо 
енгилроқ турдаги жазо билан алмаштирилади. Бунга: муддатидан 
илгари шартли озод қилиш (73-модда), жазони енгилроғи билан 
алмаштириш (74-модда) киради.
Касаллик ёхуд меҳнат қобилиятининг йўқотиши (73-модда), 
амнистия ва авф этиш асосида жазодан озод қилишда махкум 
жазодан тўла ёки қисман ҳам озод қилиниши ёхуд жазо чораси 
енгилроғи билан алмаштирилиши мумкин. Шунинг учун ушбу 
асосларни жазодан озод қилишнинг иккали турга ҳам киритиш 
мумкин.
Бундан ташқари жиноий жаздан озод қилиш шартсиз ёки 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling