Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ярашганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

7. Ярашганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод 
қилиш. 
2001 йил 29 августда Жиноят кодексига ярашганлик муносабати 
билан жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги 66

–модда киритилди. 
Унга кўра биринчи марта Жиноят кодекси Махсус қисмида 
кўрсатилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор 
бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф 
этса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Ярашув 
институти жиноий жавобгарликдан озод қилиш тури сифатида 
шахснинг айбдорлиги масаласини ҳал этмай туриб жиноят ишларини 
тугатиш учун асос бўлади.
1
Ярашганлик муносабати билан 
жавобгарликдан озод қилиш, айбини бўйнига олиб арз қилишга 
ўхшайди ва худди шу каби белгиларга эга. Аммо ярашганликнинг 
ўзига хос хусусиятлари бўлиб, бу уни айбини бўйнига олиб арз 
1
Олий Суди Пленуми қарори «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида» 2002 йил 25 
октябр №27


454 
қилиш асосида жавобгарликдан озод қилишдан фарқлаш имконини 
беради. Ярашганлик асосида жавобгарликдан озод қилиш зарарни 
қоплаш ва жабрланувчи томонидан айбланувчини кечириш асосида 
амалга оширилади. Айбини бўйнига олиб арз қилишда эса, дастлабки 
тергов ёки суд томонидан амалга оширилади.
Айбланувчи ва жабрланувчининг ярашганлиги қонуний ва 
ихтиёрий бўлганлигини белгилаш учун қуйидаги шартлар мавжуд 
бўлиши лозим: 
1) жиноят 
кодексининг 
66
1
-моддасида 
кўрсатилган 
жиноятлардан бирининг содир этилганлиги; 
2) айбини тан олиши; 
3) етказилган зарарнинг қопланиши. 
Жиноят кодекси 66
1
-моддасида кўрсатилган жиноятлардан 
бирининг содир этилиши ярашганликни ифодаловчи бошқа 
элиментлар бўлганда, шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш 
учун асос бўлиши мумкин.
Ярашув тўғрисида иш юритиш мумкин 
бўлган жиноят таркиблари Жиноят кодексининг 66
1
-моддасида тугал 
келтирилган бўлиб, унинг доираси кенгайтириб талқин этилиши 
мумкин эмас.
1
Улар қуйидагилар: 
ЖК 105-моддасининг биринчи қисми (қасддан баданга ўртача 
оғир шикаст етказиш), 106-моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш 
ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш), 107-
моддаси (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга 
оғир шикаст етказиш), 108-моддаси (ижтимоий хавфли қилмиш содир 
этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, 
баданга қасддан оғир шикаст етказиш), 109-моддаси (қасддан баданга 
енгил шикаст етказиш), 110-моддасининг биринчи қисми (қийнаш), 
111-моддасида (эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир 
шикаст етказиш), 113-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари 
(таносил касаллигини тарқатиш), 115-моддаси (аёлни ўз ҳомиласини 
сунъий равишда туширишга мажбурлаш), 116-моддасининг биринчи 
ва иккинчи қисмлари (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим 
даражада бажармаслик), 117-моддасининг биринчи қисми (хавф 
остида қолдириш), 121-моддасининг биринчи қисми (аёлни жинсий 
алоқа қилишга мажбур этиш), 122-моддаси (вояга етмаган ёки 
меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 
123-моддаси (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 125-
1
Олий Суди Пленуми қарори «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида» 2002 йил 25 
октябр №27


455 
моддасининг биринчи қисми (фарзандликка олиш сирини ошкор 
қилиш), 136-моддаси (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг 
эрга тегишига тўсқинлик қилиш), 139-моддасининг биринчи ва 
иккинчи қисмлари (туҳмат), 140-моддасининг биринчи ва иккинчи 
қисмлари 
(ҳақорат 
қилиш), 
149-моддаси 
(муаллифлик 
ёки 
ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 167-моддасининг биринчи қисми 
(ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-
моддасининг биринчи қисми (фирибгарлик), 169-моддасининг 
биринчи қисми (ўғрилик), 170-моддасининг биринчи қисми ҳамда 
иккинчи қисмининг "б" ва "в" бандлари (алдаш ёки ишончни 
суиистеъмол килиш йўли билан мулкий зарар етказиш), 172-моддаси 
(мулкни 
қўриқлашга 
виждонсиз 
муносабатда 
булиш), 
173-
моддасининг биринчи қисми (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга 
зарар етказиш), 185
2
-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, 
водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш), 192-моддаси 
(рақобатчини обрўсизлантириш), 260-моддасининг биринчи қисми 
(темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки 
улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 266-
моддасининг биринчи қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки 
улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 268-
моддасининг биринчи қисми (транспортнинг хавфсиз ишлашини 
таъминлашга доир қоидаларни бузиш), 298-моддасининг биринчи 
қисми 
(машиналарни 
бошқариш 
ёки 
улардан 
фойдаланиш 
қоидаларини бузиш).
Ушбу моддада кўрсатилган жиноятлар унча оғир бўлмаган ва 
ижтисмоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тоифасига киради. Олий 
суд ярашиш жараёни нафақат 66
1
-моддада кўрсатилган жиноятлар 
содир этилганида, балки, бошқа моддаларга нисбатан ҳам ярашиш 
муносабати 
билан 
жавобгарликдан 
озод 
қилишни 
қўллаш 
мумкинлигини белгилайди. Аммо бу ҳолда ушбу асосни қўллаш 
ҳуқуқи 
жавбрланувчи 
ва айбланувчига 
эмас, 
балки, 
судга 
тегишлидир. Олий суд судлар томонидан ярашганлик муносабати 
билан жавобгарликдан озод қилиш ижтимоий хавфи катта бўлмаган 
жиноятларни содир этилганларга нисбатан қўллаш мақсадга 
мувофиқлилигига эьтибор берилиши лозимлигини, албатта Жиноят 
кодексининги 65-66 моддаларида ёхуд 70-71-моддалридага асосан 


456 
жавобгарликдан озод қилиш масаласини муҳокама қилиниши 
лозимлигини белгилайди.
1
Ярашганлик муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш 
жабрланувчининг айбдорин кечириши ва ўзининг талабидан кечиши 
ҳамдир. 
Бу моддани қўллашда ярашиш хақидаги ташаббуснинг кимдан 
чиққанлигини (айбланувчи ёки жабрланувчи) ахамияти йўқ. 
Асосийси жабрланувчининг айбланувчи билан ярашганлиги (зарарни 
қоплаганлиги туфайли уни кечирганлиги) хақидаги расмий тартибда 
мурожаат қилганлигидир. 
Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан оғир 
ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати 
тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар озод 
қилинмайди. 
Ўзбекистон Респуликаси Жиноят процессуал кодексининг 62-
бобида ярашув тўғрисидаги ишларни юритишнинг махсус тартиби 
белгиланган бўлиб, ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи 
(фуқаровий давогар) ёхуд унинг қонуний вакили томонидан 
суриштирув 
ва 
дастлабки 
терговнинг, 
шунингдек 
суд 
муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслахатхонасига 
кирмасдан олдин берилиши мумкин. Аризада етказилган зиён 
бартараф этилганлиги, шунингдек ярашганлиги муносабати билан 
жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги илтимос 
бўлиши шарт. Ярашув битими бўйича жиноий жавобгарликдан озод 
қилингандан сўнг бу жиноят бўйича қайтадан жиноий иш юритиш 
мумкин эмас. 
Жиноят кодексининг 66

–моддасини ярашганлик туфайли 
жавобгарликдан озод қилишни мажбурият қилиб белгиламай, балки, 
ҳуқуқ сифатида белгилайди. Бунда ярашганлик фактидан ташқари 
қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини ва жиноят содир этган шахсни 
жавобарликдан 
озод 
қилишнинг 
мақсадга 
мувофиқлигини 
ифодаловчи обьектив ва субьектив омиллар ҳисобга олиниши лозим. 
Бундай ҳолатларга фактик маълумотлар, айбланувчининг шахсий 
хусусиятлари ва ярашишнинг мақсадини киритиш мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 2 
ноябрдаги «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати 
билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал 
1
Олий суд Пленуми карори «Жиноий жазоларни либераллаштириш муносабати билан айрим Олий 
суд Пленуми карорларига узгартириш киритиш тугрисидаги» 2002 йил 14 июн №10 


457 
кодекслари хамда Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақида»ги Ўзбекистон 
Республикаси қонунини суд амалиётида қўллаш хақидаги қарорида 
Жиноят кодексининг 66
1
–моддасида назарда тутилган жиноятларни 
содир этган шахсни жавобгарликдан озод қилиш учун айни вақтда 
учта ҳолат: ўз айбига иқрорлиги; жабрланувчи билан ярашганлиги ва 
етказилган зарарни қоплаганлиги талаб этилиши белгиланган. 
Пленум 
қарорида 
етказилган 
зарар 
қопланмаган 
бўлсада, 
жабрланувчинининг зарарни қоплаш талабларидан воз кечганлиги 
ҳам кодекснинг 66
1
–моддасини қўллашга асос бўлишини эьтиборга 
олиш лозимлиги белгиланган. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling