Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Иккинчи асос ҳам ташқи шарт-шароитнинг ўзгаришини 
ифодалайди. Қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини йўқотувчи 
ҳолатдан фарқли равишда, у шахс томонидан жиноят содир этилгунга 
1
Советское уголовное право. Часть обшая. М.., Госюрздат. 1962 г. С.320 


448 
қадар ёки жиноят содир этилгандан сўнг шароитнинг ўзгариши билан 
боғлиқ бўлади Бошқача қилиб айтганда, айбдор шахсни ижтимоий 
хавфлилик нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳолашнинг ўзгаришидир. 
Жиноят содир этган шахсни ижтимоий хавфли эмас деб топиш унча 
оғир бўлмаган жиноятни содир қилишда айбдор бўлган шахсни, 
баъзи ҳолатлар муносабати билан хавфлилик даражаси йўқолган деб 
ҳисоблашдан иборатдир. Масалан, армия хизматини ўташга 
чақирилган шахс унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир 
қилган бўлса, тергов органи ёки суд уни жавобгарликдан озод қилиб, 
харбий хизматни ўташига имкон бериши мумкин. Бунда жиноятнинг 
хавфлилик даражаси ўзгармайди балки шу жиноятни содир қилишда 
айбдор бўлган шахс бундан сўнг хавфли эмас деб топилади. Бу 
ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиш ёки муайян ҳудуддаги 
шароитнинг ўзгариши эмас, балки, жиноят содир этган шахснинг ўзи 
юридик жиҳатдан баҳоланади 
Шахснинг ёки қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини йўқотган 
деб топиш учун, дастлабки тергов, суд мажлиси ёки ундан сўнг 
вужудга келганлигини эьтиборга олиш лозим. Вазиятнинг ўзгариши 
билан айбланувчи шахс суриштирувчи ёки терговчининг прокурор 
розилиги билан қабул қилган қарори, прокурорнинг қарори, суднинг 
жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарори ёки ажримига кўра жиноий 
жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Агар шахс ишнинг 
тугатилишига қаршилик билдирса, бундай ҳолатда иш тугатилмайди. 
Бундай ҳолатда иш умумий тартибда кўрилиб, суднинг айблов ёки 
оқлов ҳукми чиқарилиши билан тугатилади. 
Шахс ёки қилмиш ижтимоий хавлилигини йўқотиши сабабли 
айбдорни жиноий жавобгарликдан озод қилиш муайян ижтимоий 
муносабатларнинг декриминализация қилиниши деб ҳисоблаш учун 
асос бўла олмайди.
Декриминализацияда жиноят тарикиби-обьекти бўлмаганлиги 
учун жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмайди. Бунда 
шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар мавжуд 
бўлмайди.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling