Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
5. Касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш 
 
Агар ақли норасо шахс томонидан ижтимоий хавфли қилмиш 
содир этилса, бу уни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўла 
олмайди. Агар шахс ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш 
вақтида ақли расо бўлиб, суд хукм чиқаргунга қадар ўз 


451 
ҳаракатларини бошқара олмайдиган ва оқибатларини англамайдиган 
ҳолатдаги руҳий касалликка чалиниб қолса, қилмиш жиноий 
ҳисобланиб бундай шахсга нисбатан Жиноят кодекси ва Жиноят 
процессуал кодекси нормалари қўлланади. Жиноят содир этган шахс 
ҳукм чиқарилгунга қадар ўз ҳаракатларининг ахамиятини англай 
олмайдиган ва бошқара олмайдиган даражада руҳий касалликка 
чалиниб қолган бўлса жавобгарликдан озод қилинади. Бундай 
шахсларни жавобгарликка тортишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги 
руҳий касалликка чалинган шахснинг суд томонидан белгиланган 
жавобгарлик чоралаларини касаллиги туфайли тўғри идрок этиш 
имконига эга эмаслигида ифодаланади. Бундай шахсга нисбатан 
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланиши мумкин. Тиббий 
йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тартиби Жиноят кодексининг 
91-95-моддаларида (Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини 
қўллашнинг махсус тартиби) белгиланган. Агар тиббий йўсиндаги 
мажбурлов чораси қўлланилган шахс Жиноят кодексининг 64-
моддасида белгиланган жавобгарликка тортиш муддати ўтмасдан 
тузалиб кетса, жавобгарликка тортилади. Жавобгарликка тортиш 
муддати суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси 
қўлланилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Жиноят -процессуал кодексининг 84-моддасининг 3-қисмига 
кўра жиноят содир этилганидан кейин ўз ҳаракатларининг 
мохиятларини идрок этиш ёки уларни идора қилиш имкониятидан 
маҳрум этадиган руҳий касалликка чалиниб қолган шахснинг жиноят 
иши айблилик хақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling