Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Айбдорнинг ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

4. Айбдорнинг ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон 
бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш. 
 
Жиноят кодекси 71-моддасига мувофиқ, агар ижтмоий хавфи 
катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта 
содир этган шахс, агар у жиноят содир этгандан кейин етказилган 


469 
зарарни бартараф этиб, ўз ихиёри билан айбини бўйнига олиш 
тўғрисида арз қилган бўлса, суд уни жазодан озод қилиши мумкин.
Айбдорнинг ўз қилмишига чин кўнгиландан пушаймон 
бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш деганда, 
жиноят содир этган шахснинг зарарни қоплаш ва ҳуқуқни мухофаза 
қилиш органларига жиноятни очиш ва уни содир этган шахсларни 
қидириб топишга ёрдам беришга қаратилган фаол ҳулқи тушинилади.
Айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш чин кўнгилдан 
пушаймон бўлишнинг таркибий қисми сифатида, шахснинг ўз 
хоҳиши билан ҳеч қандай зўрлашларсиз тегишли ҳуқуқни мухофаза 
қилувчи органларга оғзаки ёки ёзма тартибда мурожаат қилишида 
ифодаланади.
Жиноят туфайли етказилган зарарни ихтиёрий равишда 
бартараф қилиш чин кўнгилдан пушаймон бўлишнинг бир тури 
сифатида қуйидагиларни англатади: 
1) 
жиноят натижасида талон тарож қилиган мулкка ўхшаш 
мулкни қонуний эгасига натура тарзида қайтариб бериш, ёхуд уни 
тергов органига ихтиёрий тарзда қайтариш; 
2) 
жиноят туфайли кўрилган зарарни пул кўринишида 
қайтариш; 
3) 
жабрланувчининг жиноят туфайли зарар етказилган 
мулкини ўз кучи билан ёки меҳнати билан асл ҳолига келтириш 
(масалан, жиноят иши қўзғатилган тарнспорт ходисаси туфайли зарар 
кўрган автомобильни таьмирлаш).
Хақорат бўйича қўзғатилаган жиноят ишида маънавий зарарни 
ундириш, жабрланувчидан узр сўраш орқали амалга оширилиши 
мумкин. Агар оммавий ахборот воситалари орқали сўралган бўлса, 
катта самара беради.
Ўзбекистон Республикаси янги Фуқаролик кодексида маьнавий 
зарарни пул шаклида қоплаш хам белгиланган. Етказилган жисмоний 
зарар ҳам пул кўринишида қопланиши мумкин.
Айбланувчи 
эҳтиётсизликдан 
жабрланувчининг 
соғлиғига 
шикаст етказиб, унинг даволаниши, озоқ-овқати, унга қараш учун 
кетган 
харажатларни, 
саноторияга 
йўлланма 
харажатларини 
қоплаган, шуниингдек, жабрланувчининг оила-аъзоларига моддий 
ёрдам берган ҳолларда хам чин кўнгилдан пушаймон бўлишнинг 
белгилари мавжуд бўлади. Бундай ҳолатда моддий зарарнинг, 
шунингдек, жисмоний ва маьнавий зарарнинг қопланганлиги ҳисобга 
олинади.


470 
Жиноят кодекси 71-моддаси 2-қисмида бошқа шахслар билан 
биргаликда жиноят содир этишда иштирок қилган ёки уюшган гуруҳ 
ёхуд жиноий уюшма аьзоси бўлган шахс, башарти, оғир ёки ўта оғир 
жиноят содир этишда бевосита иштирок этмаган бўлса, шахсан ўзи 
ёки унинг вакили хокимият органига ўз ихтиёри билан келиб 
қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлса ва жиноятнинг олдини 
олиш, жиноятни очиш ёки унинг ташкилотчиларини ёхуд бошқа 
иштирокчиларини фош қилишга ёрдам берган бўлса, суд уни жазодан 
озод қилиши мумкин.
Мазкур турдаги жазодан озод қилишни қўллаш учун: 
а) иштирокчиликнинг ҳар қандай шаклида жиноят содир 
этганлик; 
б) чин кўнгилдан пушаймон бўлганлик; 
в) шахснинг оғир ёки ўта оғир жиноятни содир этишда бевосита 
қатнашмаганлик;
г) жиноятнинг олдини олиш, жиноятни очишда ёрдам 
берганлик;
д) жиноят ташкилотчилари ёки бошқа иштирокчиларни фош 
қилишга ёрдам берганлиги асос бўлиб ҳисобланади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling