Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Махкумнинг меҳнатга яроқсизлиги деганда
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
Махкумнинг меҳнатга яроқсизлиги деганда, унинг меҳнат
қилиш имкониятидан маҳрум бўлиши тушинилади. Меҳнатга яроқлилик ТМЭК томонидан аниқланади. Махкумнинг пенсия ёшига етиши деганда, аёлларнинг 55 ёшга, эркакларнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан пенсияга чиқиши тушинилади. Аёлларга туғгунга қадар етмиш календарь куни ва туққандан кейин эллик олти календарь куни (туғиш қийин кечган ёки икки ёхуд ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда-етмиш календар куни) миқдорида хомиладорлик ва туғиш таьтиллари берилади. Хомиладорлик ва туғиш таьтили жамланган ҳолда, туғишга қадар амалда бундай таьтилнинг неча кунидан фойдланганидан қатьий назар аёлга тўлиқ берилади. Бундай ҳолларда жазодан озод қилиш ҳақидаги тақдимнома бундай таьтил берувчи ҳуқуқни тиббий ҳужжат асосида берилади. 1 Юқоридаги уч ҳолатдан бири мавжуд булганда махкум ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан озод қилинади. 9. Амнистия акти ёки авф этиш асосида жазодан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Констутициясининг 79- ва 93- моддаларида қайд этилганидек, Амнистия акти асосида жазодан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси асосида сенат томонидан амалга оширилади. Баъзи давлатларда Амнистия тўғрисидаги қонун чиқариш қонун чиқарувчи органга тегишлидир. Масалан, Россияда Давлат Думаси амнистия чиқариш ваколатига эгадир. Амнистия Ўзбекистон Республикаси сенати қабул қиладиган норматив хусусиятдаги акт бўлиб, у муайян жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган жиноят қонунини бекор қилмасдан , 1 Ўз Р. Жиноят ижроия кодекси 165-модда, 2-кисм, 1997 йил 25 апрел куни қабул қилинган. 486 суд ҳукми қарорларининг асосли ва қонунийлигини шубха остига олмасдан, айбдорни жазодан ёки жиноий жавобгарликдан озод қилади, жазони юмшоқ жазо билан алмаштиради, ёхуд белгиланган муддатларни қисқартиради, шунингдек жазони ўтаганликнинг оқибати бўлган судланганликни бекор қилади. Амнистия ижтимоий мохиятига кўра муайян жиноятларни содир этган шахсларнинг муайян тоифасига тааллуқли бўлади. Суднинг ҳукми асосида жазо тайиинланган шахс амнистия акти асосида асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазолардан озод қилиниши ёки унга тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин. Содир этилган жиноятга нисбатан жазоловчи функциясини йўқотмаган холда, амнистия акти жазони қисман ёки тўлиқ бекор қилади, бошқа енгилроқ жазо тури билан алмаштиради ёхуд қўзғатилган жиноят ишини тугатади. Жиноий жазодан озод қилишнинг асоси сифатида амнистиянинг жиноят ҳуқуқий тушунчаси иккита: суд томонидан хали жиноят иши кўрилмагандаги жавобгарлик масаласи ва жазо чораси тури масалаларини қамраб олади. Амнистиянинг ҳуқуқий оқибатлари жиноий жазодан озод қилишнинг бошқа турларига мувофиқ келади. Шахсни амнистия акти асосида жиноий жазодан озод қилиш ҳам инсонпарварлик принципига асосланади. Алоҳида шахсни жазодан озод қиливчи акт - авф этишдан фарқли равишда, амнистия норматив хусусиятга эга: у хар доим муайан тоифадаги жиноятлар, ёки бир гуруҳ шахсларга ёхуд ўзаро демографик, ижтимоий, жиноий, ёшга оид ҳуқуқий ёхуд бошқа белгиларига кўра фарқланмайдиган якка тартибдаги ноаниқ бир гуруҳ шахсларга тегишли бўлиб, индивидуал хусусиятга эга бўлмайди. Бу жиноятлар ва шахслар гурухи турли: жиноят таркиби ёки жиноятнинг таснифи, жиноят субьектнинг белгиларига кўра белгиланади. Одатда амнистия актлари биринчи навбатда вояга етмаганлар, қариялар,шунингдек аёллар, аввалам бор биринчи навбатда, хомиладор аёлларга, шунингдек,: жиноятнинг хусусияти ва оғирлик даражаси (эҳтиётсизлик орқасида содир этилган, қасддан содир этилган, унча оғир бўлмаган ва оқир жиноятлар)га нисбатан қўлланилади. Аммо бошқа, ижтимоий-сиёсий асослардаги амнистия актлари бўлиб, уларнинг доираси аънанавий тартибда эмас, балки алоҳида тартибда белгиланади. 487 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 декабрдаги Ўзекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн бир йиллиги муносабати билан Амнистия тўғрисидаги Фармонида биринчи марта жиноят содир этганлиги учун жазони ўтаётган аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, мазкур Фармон кучга киргунга қадар белгиланган тартибда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари деб топилган шахслар, 60 ёшга тўлган эркаклар, бир йилдан ошмаган муддат ичида жазони ижро этиш ёки яшаш жойидаги даволаш муассасаларининг тиббий комиссиялари томонидан жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган деб топилган шахслар, жиноят содир этгунга қадар доимий яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган, озод этилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қолиши учун қонуний асослар бўлмаган чет эл фуқаролари, эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этганлар, шунингдек, биринчи марта ҳукм қилинган шахслар, башарти улар ижтимоий хавф катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун ҳукм қилинган бўлса, биринчи марта озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилиниб, ўталмай қолган жазо муддати икки йилдан кўп бўлмаган шахслар, экстремистик ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этганлиги учун ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилиниб тузалиш йўлига ўтган шахслар жазодан озод қилиниши белгиланди. Шунингдек, амнистия акти қўлланилмайдиган шахслар доираси хам актда белгиланади, масалан, юқоридаги амнистия акти ўта хавфли рецидивистларга, жазони ўташ тартибини мунтазам тарзда бузаётган махкумларга хамда муқаддам авф этиш ёки амнистия акти асосида жазодан озод этилган ва яна қасддан жиноят содир этганларга, нисбатан қўлланилмаслиги белгиланган. Амнистия акти асосида жазо муддати қисқартирилиши хам мумкин. Масалан, юқаридаги амнистияда жазодан озод қилинмайдиган шахсларнинг ўталмаган жазо муддати: 1) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилдан ортиқ бўлмаган муддатга оҳодликдан маҳрум қилинганларга- тўртдан бир қисмига; 488 2) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - бешдан бир қисмига қисқартирилди. Умумий қоидага кўра амнистия акти чиқарилгунга қадар содир этилган жиноятларга нисбатан тадбиқ этилади. Узоққа чўзилган жиноят содир этган шахсларга нисбатан, амнистия акти, агар жиноятни ташкил этувчи барча ҳаракатлар амнистия акти кучга киргунга қадар (чиққан вақти, қонуний кучга кирган вақти) амалга оширилган бўлса, тадбиқ этилади. Давомли жиноятларда ҳам амнистия акти ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу акт охирги жиноят амнистия акти чиқарилгунга қадар содир этилиб, агар бу амнистия актида махсус кўрсатилган бўлса қўлланилади, агар жиноий ҳаракатлардан бири амнистия акти чиқарилганидан ёки у қонуний кучга кирганидан сўнг содир этилган бўлса тадбиқ этилмайди. Амнистия акти асосида шахсни жиноий жазодан озод қилиш давлат томонидан шахсни (унинг жиноятини эмас) кечиришдир. Авф этиш Ўзбекистон Республикаси Консититуциясининг 93- моддаси 23-бандига асосан Президент ваколатига киради. Авф этиш амнистиядан фарқли равишда аниқ бир шахсга ёки муайян шахслар доирасига нисбатан қўлланилади. Авф этиш асосида жазодан озод қилиниши ёки муддатидан илгари шартли озод қилиниши, унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисми енгилроқ турдаги жазо билан алмаштирилиши ёки судланганлик олиб ташланиши мумкин. Адабиётларда, афв этиш асосида жиноий жазодан озод қилиш Президент ихтиёрида бўлиб, бу масала жиноят қонуни билан боғлиқ эмас, деган фикрлар ҳам мавжуд. Авф этиш махкумни жазодан озод қилишнинг бир тури сифатида қаралади. 1992 йил 17 июлда Президент Фармони билан «Ўзбекистон Республикасида авф этишни амалга ошириш тўгисида Низом» қабул қилинди. Авф этиш хақидаги барча тартиб қоидалар ушбу Низомда мустаҳккамлаб қўйилган. Авф этиш фақат ҳукм қонуний кучга киргандан кейингина махкумнинг илтимосига кўра хар қандай турдаги жазога нисбатан амалга оширилши мумкин. Кўпчилик холларда авф этиш ўта оғир жиноят содир этганиги учун ўлим жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилади. Ўзбекиистон Республикаси Жиноят кодексининг 51-моддасига кўра 489 ўлим жазоси авф этиш орқали 25 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилиши мумкин. Ўта хавфли рецидивистлар, олдин амнистия акти ёки авф этиш қўлланилган ёхуд муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинган ёки жазонинг қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштирилган шахслар, агар уларнинг судланганлик муддати тугамасдан қасддан содир этган жинояти учун ҳукм қилинган жазони ўташ вақтида тузалиш йўлига ўтиб олмаган, ўта оғир жиноят содир қилган шахслар алоҳида ҳоллардагина авф этилиши мумкин. Агар авф сўраб қилинган илтимос рад этилса, шахс оғир ва ўта оғир жиноят учун ҳукм чиқарилган кундан бошлаб бир йилдан кейин, бошқа жиноятлар учун хукм қилинганлар эса олти ой ўтгандан кейин авф сўраб мурожаат қилиши мумкин. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling