Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, муддатидан илгари шартли
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Жазони енгилроғи билан алмаштириш.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, муддатидан илгари шартли
озод қилишнинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд: шахсга эркинликдаги турмуш турзига мослашишга ва тикланиб олиши учун имкон беради унинг устидан назоратни амалга оширишни таминлайди ва қайта жиноят содир этиш эхтимолини камайтиради шахснинг ижтимоий хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда унга имкониятлар ва имтиёзлар беради озодликдан маҳрум қилиш жойидаги босим даражасини камайтиради. 7. Жазони енгилроғи билан алмаштириш. Жазони енгилроги билан алмаштириш жазондан муддатидан илгари шартли озод қилишдан фарқли равишда шартсиз ҳисобланади. Жиноят кодекси 74-моддасида кўрсатилган жазодан озод қилишнинг ушбу тури махкумга нисбатан унга тайинланган жазога нисбатан енгилроқ турдаги жазони қўллаш орқали хам Жиноят кодексида белгиланган жазонинг мақсадига эришиш мумкин деган хулосага келинганида қўлланилади. 481 Жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроги билан алмаштиришнинг моҳияти махкумни жазонинг муайян турини енгилроги билан алмашттиришда ифодаланади. Бу алмаштириш фақатгина озодликдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилади. Бошқа жазо турлари енгилроқ турдаги жазо билан алмаштирилиши мумкин эмас. Жазони енгилроги билан алмаштириш махкум жазо турлари учун белгиланган тартиб қоида талабларини бажарган ва меҳнатга халол муносабатда бўлган холларда қўлланиши мумкин. Бунда махкумнинг меҳнатга, ва у ердаги меҳнат жамоасига муносабати, ва бошқа холатлар инобатга олинади. Жазонинг ўталмай қолган қисмини енгироқ турдаги жазо билан алмаштиришда қўшимча жазо қўлланилган бўлса, бу жазо турини бекор қилиш ёки унинг муддатини қисқартириш масаласи жиноят қонунида белгиланмаган. Шундай бўлсада суд махкумни қўшимча жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиниши мумкин. Бунда қўшимча жазо тури бошқа хеч қандай жазо билан алмаштирилмайди. Қонун жазони енгироги билан алмаштиришни қўллашнинг асоси сифатида: а) у қўлланиши лозим бўлган шахслар доирасини; б) тайинланган жазонинг энг кам муддатларини амалда ўташни белгилайди. Жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ турдаги жазо билан алмаштириш жазонинг қонунда белгиланган қисми ўталгандан сўнгина қўлланиши мумкин. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатини камида тўртдан бир қисмини ўтаган шахсга қўлланилган жазо енгилроқ турдаги жазо билан алмаштирилиши мумкин. Масалан, уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилган махкум, жазонинг камида бир йилини ўтагандан сўнгина (учдан бир қисмини) енгилроқ турдаги жазо билан алмаштирилиши мумкин. Оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилиниб, суд тайинлаган жазо муддатини камида учдан бирини ўтаган бўлса енгилроқ турдаги жазо билан алмаштирилади. Ўта оғир, шунингдек жазони муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроги билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги 482 жинояти учун эса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ўтаб бўлганидан кейингина жазодан озод қилишнинг ушбу тури қўлланилади. Озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилишнинг жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади. Бу шуни англатадики, масалан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган тўрт йиллик муддати, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси билан алмаштирилганда, ахлоқ тузатиш ишларининг умумий муддати, олти ойдан кам бўлиши ва уч йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосига нисбатан енгилроқ жазо тури муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва жарима жазосидир. Лекин бу жазо тури алмаштирилганда, жарима жазоси билангина алмаштирилиши мумкин. Бунда бир ойлик ахлоқ тузатиш ишлари жазоси энг кам ойлик иш хақининг икки баробарига тенглаштириб ҳисобланади. Жазони енгилроги билан алмаштириш айрим жиноятчилар учун қўлланилмайди. Бу шахслар доираси Жиноят кодекси 73-моддаси 4- қисмида белгиланган: 1) ўлим жазоси авф этиш тариқасидаги озодликдан маҳрум эттиш жазоси билан алмаштирилган шахслар; 2) ўта хавфли рецидивистлар; 3) уюшган гуруҳ ва жиноий уюшманинг ташкилотчи ва қатнашувчилари; 4) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда одам ўлдириш, ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган жаабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эхтиёжни ғайритабий усулда қондириш, Ўзбекистон Республикасига тинчлик ва хавфсизлигига қарши жиноят содир этиш, жиноий уюшма ташкил этиш, ядровий, кимёвий биологик ва бошқа хилдаги оммавий қиргин қуролларини, шундай қиргин қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материаллар ва ускуналарни , гиёҳвандлик воситалари ёки психатроп моддаларни контрабанда қилиш, шунингдек гиёҳвандлик моддалари ва психатроп моддаларни кўп миқдорда ғайриқонуний равишда сотиш учун ҳукм қилинган шахслар 5) жазони ўташ режимини ашадий бузувчи шахсларга нисбатан. 483 Қонун жазони енгилроги билан алмаштирганда, шартли ҳукм қилиш каби махкумнинг хулқига нисбатан хеч қандай шарт қўйилмайди. Махкум енгилроқ турдаги жазони ўташ давомида белгиланган тартибни бузган холларда хам, суд қайтадан оғирроқ жазо билан алмаштиришга хақли эмас. Агар енгилроқ жазо билан алмаштирилган шахслар жазонинг ўталмаган қисми давомида янги жиноят содир этсалар, бунда уларга нисбатан бир неча ҳукмлар юзасидан жазо тайинланади. Бунда янги тайинланган жазо ва асосий жазо билан алмаштирилган енгироқ турдаги жазолар ҳисобга олинади. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling