Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Обьектив асос бу содир этилган жиноятнинг ўз хусусияти ва 
ижтимоий хавфлилик даражаси, усули ва оқибати бўйича оғир 
бўлмаслигидир.
Субьектив асос айбдорнинг шахсий хусусиятлари ва содир 
этилган жиноятни хусусиятловчи субьектив хусусиятлари, яьни 
айбдорнинг унча ижтимоий хавфли эмаслигини тасдиқловчи 
ҳолатлар йиғиндисидан иборатдир.
Айбдорнинг шахсига баҳо беришда уни жиноят содир этишга 
ундаган хулқ атвори, турмуш ва ишдаги аҳлоқи ҳамда ўз жиноятига 
сўнги муносабати (айбини бўйнига олиш, етказилган зарарни тўлаши 
ва бошқалар) эьтиборга олинади.
Жиноят кодекси шартли жазо белгиланиши мумкин бўлган 
жиноятлар ва шахслар доирасини чегаралайди. Ўта оғир жинояти 
учун жазога ҳукм қилинганларга, шунингдек илгари қасддан содир 
этган жиноят учун озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган 
шахсларга нисбатан шартли жазо белгилаш қўлланилмайди. Жиноят 
кодекси ижтимоий адолат принципидан келиб чиқиб, ўн саккиз ёшга 
тўлмаган шахслар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, аёллар, 
олтмиш ёшдан ошган шахсларга нисбатан ўта оғир жиноят содир 
этган 
ҳолда 
ҳам 
шартли 
жазо 
белигилаш 
мумкинлиги 
мустаҳкамланган. 
Шартли жазо белгилашда синов муддати жиноятнинг хусусияти 
ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахси ҳамда 
махкумга тайинланган жазонинг миқдорига қараб суд томонидан бир 
йилдан уч йилгача белгиланади. Синов муддатининг асосий моҳияти 
ва аҳамияти махкумга жазони ўтамасдан тузалиши, ўзини жамоат 
олдида оқлаши учун вақт ва имконият беришдир. Агар шу муддат 
ичида махкум ишончни оқласа, синов шартларини бажариб 
тузалганлигини исботласа, унга тайинланган жазони ўташдан озод 
бўлади ва судланмаган ҳисобланади. Синов муддати ҳукм чиқарилган 
кундан бошлаб ҳисобланади. Шартли жазо белгилаш тўғрисидаги 
қарор юқори суд томонидан чиқарилган тақдирда ҳам, синов 
муддатини ҳисоблаш шу кундан бошланади. Жиноят кодекси 72-


474 
моддаси 3-қисмига мувофиқ суд шартли жазо белгилаши билан бир 
қаторда айбдорга бир қатор мажбуриятларни: етказилган зарарни 
бартараф этиш, ишга ёки ўқишга кириш, яшаш жойи ёки ўқишини 
ўзгартирса, бу хакда шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқи устидан 
назорат олиб борувчи органга хабар бериб туриши, вақти-вақти билан 
келиб бу органлар рўйхатидан ўтиб туриши, муайян жойларда 
бўлмаслик, муайян вактда яшаш жойида бўлиши, алкоголизм, 
гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигидан даволаниш 
курсини ўташи каби юклаши мумкин. 
Шартли ҳукм қилинганлар устидан назоратни ички ишлар 
органлари ва харбий хизматчилар устидан харбий қисм ёки муассаса 
қўмондонлиги амалга оширади. Жазони ижро қилиш инспекцияси 
шартли ҳукм қилинган шахсларни рўйхатга олади ва суд белгилаган 
синов 
муддати 
мобайнида 
уларнинг 
зиммасига 
юклатилган 
мажбуриятларни бажаришини назорат қилиб борадилар. Шартли 
ҳукм қилинган шахс харбий хизматга чақирилган тақдирда 
жазоларни ижро қилиш инспекцияси суд ҳукми (ажрими) нусхасини 
ҳамда харбий хизмат ўташ жойида унинг хулқ атвори устидан 
назорат қилиш учун керакли бошқа ҳужжатларни мудофаа ишлари 
бўйича тегишли бўлимга юборади. Харбий қисм (муассаса) 
қўмондонлиги ўн кунлик муддат ичида махкум рўйхатга олинганлиги 
тўғрисида, хизматни тугатгандан кейин эса, жўнаб кетганлиги 
тўғрисида жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар беради. 
Шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқ атвори устидан 
назоратни амалга оширувчи орган синов муддати мобайнида 
белгиланган чеклашларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисида 
судга тақдимнома киритишга хақлидир. 
Махкум зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан 
бўйин товлаган ёки маьмурий ёхуд интизомий жавобгарликка 
тортилган холларда махкум хулқ атвори устидан назоратни амалга 
оширувчи орган жиноят ҳуқуқий таьсир чорасини бекор қилиши 
ҳамда ҳукмда тайинланган жазо чорасини ижро этиш тўғрисида 
тақдимнома киритиши мумкин. Суд ушбу тақдимномага асосан 
шартли жазони бекор қилиб, ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш 
тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Агар шартли ҳукм қилинган махкум синов муддати ўтмай туриб, 
янги жиноят содир этса, унга бир неча ҳукм юзасидан Жиноят 
кодексининг 60-моддасига мувофиқ жазо тайинланади. Суд янги 


475 
ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан 
ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшади.
Шартли хукм қилиш тўғрисидаги суд ҳукмининг кучга кириши 
билан синов муддати давомида махкум судланган деб топилади. Агар 
синов муддати давомида махкум янги жиноят содир этмаса, шартли 
ҳукм суд томонидан бекор қилинмаган бўлса, ҳукм ижро этилмайди 
ва шахс Жиноят кодекси 78-моддаси «а» бандига кўра судланмаган 
ҳисобланади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling