Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Иштирокчиликнинг хар қандай шаклида жиноят содир
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
Иштирокчиликнинг хар қандай шаклида жиноят содир
этганлик деганда, иштирокчилик шакллари назарда тутилган. Маълумки, Жиноят кодекси 29-моддаси 1-қисмида иштирокчиликнинг куйидаги шаклари кўрсатилган: 1) оддий иштирокчилик, яьни икки ёки ундан ортик шахснинг олдиндан тил бириктирмай жиноят содир этишда қатнашишидир. 2) мураккаб иштирокчилик, яьни икки ёки ундан ортик шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида иштирок қилишидир. 3) уюшган гуруҳ, икки ёки ундан ортик шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориши учун олдиндан бир гуруҳга бирлашишидир. 4) Жиноий уюшма, яьни икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашишидир. Айбдорнинг чин кўнгилдан пушаймон бўлиши, унинг фаол ҳаракатларида ифодаланиб, у икки: айбини бўйнига олиши ва зарарни ихтиёрий равишда қоплашдан иборат бўлади. Айбини бўйнига олиб арз қилиш шахснинг бевосита ўзи ёки бошқа шахслар воситасида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, уларга 471 тайёрланган жиноятни ёки гуруҳнинг ижтимоий хавфли фаолиятини бартараф этишга, содир этилган жиноятни очиш, жиноятнинг бошқа иштирокчиларини фош қилишга ёрдам бериш нияти хақида хабар бериши билан амалга оширилади. Шахс чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ўзининг қилмиши хатолигини англайди ва уни қоралайди. Бу ўринда хабарнинг айбдорнинг ўзи ёки бошқа шахслар томонидан берилганлигининг ахамияти йўқ. Хабар бериш ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклларда (телифон орқали, видео ёзув, аудио кассетада овоз ёзиб олиш орқали) амалга оширилиши мумкин. Ушбу асосга кўра жиноий жазодан озод қилишнинг шартларидан яна бири шахснинг оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда иштирок этмаган бўлиши лозимлигидир. Жиноят кодексининг 15-моддасида жиноятларнинг таснифи берилган бўлиб, унга кура жиноятлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноятларга ажратилган. Агар шахс хали биронта хам жиноят содир этмаган, аммо куролли уюшган гуруҳда катнишиш учун розилик берган ва у мазкур гуруҳнинг жиноий режаларидан бохабар бўлса, чиндан хам ташкилотчиларни ва қатнашчиларни топиб бериш ва фош қилишда кўмаклашган бўлса, хусусан, мазкур шахслар ушланганда гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланишини олдини олишга ёрдам берса, бундай ҳолда хам жиноий жазодан озод қилиниши мумкин. Демак ушбу асосга кўра жазодан озод қилиш учун кўйидаги белгилар мавжуд бўлиши лозим: 1) биринчи марта жиноят содир этилганлиги; 2) ижтимоий хавфи ката бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этилганлиги; 3) айдорнинг айбини бўйнига олиб, арз қилганлиги; 4) етказилган зарарнинг ихтиёрий тарзда қопланганлиги. Бу элементларнинг барчаси мавжуд бўлганида, шахс ушбу асосга кўра жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling